Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet152/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

468-машқ. I. Ўқинг. Қандай тиниш белгилари ишлатилганини айтинг. Вергул ва нуқтали вергул қўйилган ўринларга алоҳида диққат қилиб, улар нима учун қўйилганини изоҳланг. Компонентлари вергул ва нуқтали вергул қўйиб ажратилган қўшма гапларни кўчириб, қўшма гап турини айтинг.

1.—Газ-чи? Қаёққа бошласанг, ўз оёғи билан боради. Қаерга тўғрилаб қўйсанг, ўзи ёниб, ўзи қизитиб ётади. Улкан хазина! Келажакнинг ёқилғиси шу! Роҳатижонлигини айтмайсизми! Бармоқдай қувурчадан оқизиб қўйсангиз, қирқ қулоқлик қозонни қайнатади. (И. Р.) 2. Одатда қизнинг гўзаллигини, ақлини ҳурмат қилиб севиш қийин эмас, лекин ишини ҳам чинакам ҳурмат қилиб севиш қийинроқ. (П. Қ.) 3. Биз яшаётган, ўқиётган, соф ҳаводан нафас олаётган мана шу она туппроғимиз учун бўлган аёвсиз жангларда ўн уч миллат фарзандлари қаҳрамонларча курашганлар. (И. Р.) 4. Айтишларига қараганда, шамдоннинг оғирлиги беш пуд соф тилла зкан; уни Амир Темурнинг буйруғига мувофиқ ўша замондаги энг зўр ҳунарманд усталар ясашган экан. (Ҳ. Ирфон.) 5. Юксак фикр, ёруғ ўй бўлмас тубан одамда, Дерларки, паст тоғнинг бошида қори бўлмас. (У.) 6. Ўлмас ўзига ўзи деди: “Қўрқма, Ўлмас, айтсанг ҳам ўлдиради булар, айтмасанг ҳам! Яхшиси, мардларча ҳалок бўл! Сен номард, қўрқоқ бўлсанг, Искандаров ҳам, Сергей амаки ҳам ишониб бу ёқларга юбормас эди. Менга отам ҳам ишониб розилик бермас эди. Майли, истаганча қийнашсин!... Мен мард одамнинг ўғлиман” (Ё. Шукуров.) 7. Шимол томон бийдай яланглик, ҳў уфққа туташиб кетган қирда эса қўйдай-қўйдай силлиқ, харсанглар думалаб ётар, ундан у ёғи қоп-қора қоялар бошланар; шип-шип босиб бораётганим серқум тупроқ устида, куз бўлишига қарамай, кўм-кўк, ўткир ҳидли, шаҳарда учрамайдиган баланд-баланд гуллар, гиёҳлар ўсиб, шабадада тўхтовсиз силкиниб турарди. (Ў. Усмонов.)


II. Ўқинг. Қандай тиниш белгилари ишлатилганини аниқланг. Тире, қавс ва қўштирноқ қўйилган ўринларга диққат қилинг, улар нима учун қўйилганини айтинг. Тире қўлланган гапларни кўчириб, унинг қўйилиш сабабини изоҳланг.


1. Бир донишманддан сўрадилар: — Қандай қилиб илмнинг энг юқори чўққисига чиқдинг? Донишманд шундай жавоб берди: — Билмаган, тушунмаган нарсамни олимдан ҳам, оддий кишидан ҳам, каттадан ҳам, кичикдан ҳам сўрадим. Бу тўғрида уялмадим, номус қилмадим, ўзимни юқори тутиб, мутакаббир бўлмадим. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур.») 2. Ишком тагида столда самовар шақиллаб қайнар (Обид Юнусович, чойдишдан чой ичгандай бўлмайман, деб доим самовар қўйдирарди!) Мавжуда хола неварасига овқат едирар, дадаси янги газеталарни кўздан кечирмоқда эди. (О. Ё.) 3. Ёшу қари, бола-чақа — ҳаммаси шошилиб гузар томонгакетишарди. (Ё. Шукуров.) 4. Дала шамолидан қорайган юзлар, ғўзага тирналиб, иссиқ-совуқни кўп кўриб чиниққан қўллар (сўнгги икки кун қор чангаллаб кўсак юлишга тўғри келганди), жисмоний меҳнатда пишган навқирон гавдалар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам ўтлироқ эди. (П. Қ.) 6. Амударё соҳили. Телба дарёнинг улкан идишда биқирлаб қайнаётган кофега ўхшаш бўтана суви бурала-бурала шимоли-ғарб томон — Орол сари ошиқмоқда. (С. Кароматов.) 7. Азизов Фарҳоднинг гапларини эслади: «Ажойиб аппарат! Асримизнинг чинакам мўъжизаларидан бири! (Ҳ. Шайхов.)


III. Қуйидаги мисолларни ўқинг. Биринчи бўлимда берилган матндаги тушириб қолдирилган тиниш белгиларини аниқланг ва улар нима учун қўйилиши кераклигини изоҳланг. Иккинчи бўлимда берилган мисолларни тегишли тиниш белгиларини ўз ўрнига қўйган ҳолда кўчириб ёзинг; сифат, сон, олмош ва равишларни аниқлаб, устига номини ёзинг, уларни морфологик жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилинг.


I. 1. Бизда яхши раҳбар юзлаб минглаб кишиларнинг юрак ҳароратини бир жойга тўплаб учқундан аланга чиқарадиган одам. Бизда яхши раҳбар коллективнинг ўқи ўқ бўлмаса, машинанинг деталлари сочилиб кетади. Бизда яхши раҳбар — ўзига хос геолог одамларнинг қалбида ётган қимматбаҳо фазилатлар конини қидиради топади ишга туширади. Бизда яхши раҳбар ҳаётни билишда олим бўлиши керак одамларни бошқаришда санъаткор... Бизда яхши раҳбар энг яхши тарбиячи бўлиши керак чунки тарбиянинг ҳам, раҳбарликнинг ҳам марказида одам туради, одамларга ғамхўрлик туради. (П. Қ.) 2. Ўтган йили радиодан Ватан уруши иштирокчиси ўз фарзандларини қандай топганлиги ҳақидаги бир ҳикояни зшитиб, мен ҳам Мудофаа вазирига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий комиссариатига хат ёздим. Мана ниҳоят яқинда Тошкентдан қувончли хат олдим Сизни дадамни топдим (Н. Фозилов.) 3. Менинг ишончим фақат шахсий ишончгина эмас халқ ишончи эканини унутманг. Асло Ягона ниятим эндигина бахтга эриша бошлаган халқимга хизмат қилишдан иборат. Балли деди Даврон ака мамнун Ақл чироқ, нафс — сув. Нафс устунлик қилса шам сувга чўкиб ўчади. Буни ҳам унутманг! (Ё. Шукуров.) 4. Баҳор Уч туп ўрик бирдан гуллаб Фаридаларнинг ҳовлисини оппоқ гўзалликка тўлдирди. (П. Қ.)


II. 1. Акрамнинг эсида бор урушдан олдин, Акрам етти-саккиз яшар пайтида, бутун қишлоқ ёзда ҳу анави адирлар ортидаги даштга қовун экиб капа қуриб кўчиб чиқар болалар ҳар куни кечқурун эшакда қишлоққа қовун ташишар эди. (О.Ё.) 2. Гавҳар ўзининг ўқиши у биринчи курсни аъло баҳолар билан битириб келган эди Москвадан олган таассуротлари ҳақида гапирар экан бир неча марта ўзбек архитектурасини ҳам тилга олди. (П. Қ.) 3. Кулар юзли хушхулқли хушмуомалали одам андиша ва фаросат эгаси бўлади Шундай гўзал сифатларга эга бўлган лекин ўқимаган одам билан ҳамсуҳбат бўлиш ёмон хулқли қўрс бир олим билан ҳамсуҳбат бўлишдан кўра яхшироқдир. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур») 4. Бош архитектор бу жуда катта, жуда масъулиятли вазифа Бу вазифа биргина истеъдод эмас ташкилотчилик ва раҳбарлик қобилиятини ниҳоят виждоний покликни талаб қилади (О. Ё.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling