ПУНКТУАЦИЯ ВА ТАКРОРЛАШ УЧУН МАШҚЛАР
466-машқ. I. Ўқинг. Қўлланган тиниш белгилари номини айтинг; нима учун қўлланганини аниқлаб, уларни: а) қўлланиш ўрнига кўра, б) қўлланиш усулига кўра, в) тузилишига кўра классификация қилинг.
I. Уй ичи қоронғи эди. Шифтдаги қандил ташқаридан тушиб турган ожиз нурда хирагина ялтирар, ёмғирнинг шивир-шивири эшитилиб турар, қаердадир соат чиқилларди.
Муқаддам болаликданоқ қадрдон бўлиб қолган бу уйга кўп чиқар эди. Шодлигини ҳам, аламини ҳам мана шу уйда мана шу Лобарга тўкиб соларди. Аммо ҳозир у нима дейди? Қандоқ гапирсин?!
Муқаддам шифтга тикилганча ётар, хаёли чувалашиб кетган, нимани ўйлаётганини ўзи билмасди… (Ў.Ҳошимов)
II. — Ия, янги касб муборак, — ҳазиллашди унга завод директори Иброҳим Муҳамедов, — боғбон ҳам бўлиб олибсиз-ку.
Пўлат тоблаган қўл гул кўтаролмайди деб ўйладингизми, Иброҳим ака, жавоб қайтарди йигит ва қўлидаги гулларни меҳмонларга бўлиб берди.
Эсиз, шундай гулларни бекор узибсиз, — деди меҳмонлардан бири гулни ҳидларкан.
— Ҳамма нарса инсон учун: гул ҳам, пўлат ҳам. (Й. Муқимов.)
III. 1. Инсонга обрў орттириш учун жуда кўп нарса керак,ундан маҳрум бўлиш эса жуда осон: бунинг учун бежо босилган битта қадаминг, ўйламай айтиб юборган битта сўзинг ёки номақбул ишинг кифоя. (Т. Қаипберганов.) 2. — Ия, ҳали опани танимайсизларми? (Вой-бў, тоза бўлган экан-ку) Опани танимайдиган одамлар ҳам бор экан-а. Академик Ҳалима Рустамовани-я! (С. Аҳм.) 3. Дарвоқе, момиқдан юмшоқ нарса ҳам — она қалби, тошдан қаттиқ нарса ҳам она қалбидир. “Она қалби, — деб ёзади Ёрқул, — онадан бўлак бирор инсонда бўлмаса керак. У шундай улкан эканки, боланинг бир дунё севинчини ҳам, қайғусини ҳам ўзида сиғдира олар экан. Бола меҳри билан қувонадиган ҳам, куядиган ҳам она қалби экан» (Б. Бойқобилов.)
II. Юқоридаги матнни қайта ўқинг. Ёрдамчи сўзларни аниқлаб, уларни турларга ажратинг ва ҳар бирига тўла характеристика беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |