Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet146/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

КЎЧИРМА ВА ЎЗЛАШТИРМА ГАП


438-машқ. Ўқинг. Қўчирма гап ва муаллиф гапини топиб, улардаги бош бўлакларни аниқланг. Кўчирма гапни муаллиф гапи билан боғловчи воситаларга ва тиниш белгиларга диққат қилинг.


1. “Сиз ҳаддан зиёд кўнгилчан ва олижанобсиз”, — деб эътироз билдирди Ҳайдар қизиққонлик билан. (Л. Бать.) 2. “Мен биринчи галда виждоним буйруғига қулоқ соламан,— деди Латифжон,— сенинг буйруғингга эмас”. (Ж. Абд.) 3. «Саҳронинг бағри ёмғирга ташна бўлганидек, — деди Султонмурод қўлларини ҳаракатга солиб, — кўҳна Хуросоннинг эли адолат ва фазилат қуёшига ташнадир». (О.) 4. “Уҳ... — деди оғир сўлиш билан. — Нега келмас экан отам, тўда-тўда аскарлар қайтяпти, не бўлди экан отамга?—деди у ичида ўз-ўзига. — Эҳтимол душман қўлига тушиб, тутқунликда юрганмикан — деди ва ёш юраги катталарникидай зирқираб, хомуш ҳолда узоқ ўтирди. — Йўқ, мумкин эмас, наҳотки отам шундай юраксиз, номард бўлса, асло йўқ”, — деди қатъият ила хаёлида бола ва овутди ўзини. (О.) 5. Хайрлаша туриб Ёқуб Ҳусайнга деди: “Султон Маҳмуднинг Ҳинд мамлакатига қилган ғолибона юриш хабари Хоразмга етиб келганида, ҳазрати устоз шундай деган эдилар: “Маҳмуд гуллаган обод ўлкани буткул ер билан яксон қилди. Унинг кўрсатган ҳайратомуз жасорати шу бўлдики, ҳиндлар тупроқ зарраларидек чанг-ғуборга айланиб, ҳар тараф тўзиб кетдилар”. Қўрқаманки, — деб қўшиб қўйди Ёқуб, — бу гап фақат Ҳиндистонга эмас, Хоразмга ҳам тааллуқли бўлиб қолмаса эди”. (К. Моисеева.)


439-машқ. Ўқинг. Кўчирма гап ва муаллиф гапининг ўрнини аниқланг, кўчирма гап билан муаллиф гапидаги эга ва кесимларни толиб, тартибини қиёсланг, фарқини тушунтиринг, тиниш белгиларининг ишлатилишини айтинг.

1. “Яхшики Ибн Синони Хоразмшоҳ ўз саройига чақиртирган, — деб ўйлади Абурайҳон. — У билан учрашмоқ нақадар кўнгилли!” (К. Моисеева.) 2. Бектемир уларга қарамасдан, секин деди: “Қопқонга тушибмиз, бу қалай?”. (О.) 3. «Балли, деҳқон учун савоб Макка йўлида эмас, чўлни яшнатишда», — деди Мирҳайдар. (О.) 4. Деди кулиб: “Хафароқсиз, сабаби сир эмасми?” (Ш.) 5. Унинг ёнидаги бошқа бир косага: “Илмнинг ибтидоси аччиқ, сўнги болдан ҳам тотли”, — деб ёзилганди. (К. Моисеева.)




440-машқ. Ўқинг. Кўчирма гап ва муаллиф гапини айтинг, гапнинг ифода мақсадига кўра турларини аниқланг, тиниш белгиларининг қўйилишидаги фарқни тушунтиринг.


1. “Ҳаёт оламида энг зарур нарса сувдир, — давом этди у ҳамон асабий ҳолатда, — ҳар қандай гўзал элатда сув етарли бўлмаса, ундай элатнинг хароб бўлиши муқаррардир”. (Ж. Абд.) 2. “Бу жанжалларга менинг нима алоқам бор?” - деди Асадбек. (Т.Малик) 3. Аҳмаджон ўйлаб ўтирмасдан дарҳол жавоб берди: “Граната ташлардим! Ёндириб юборар эдим!” (А.Қ.) 4. “Биз яшаймиз!—Норқўзи энди овозини пасайтириброқ, босиқ гапирди.— Сенлар обрў, пул кетидан қувиб, хароб қилган мана бундай тўқайларни биз обод қиламиз”. (Ҳ. Ғ.) 5. “Халқ нимани маслаҳат кўрса ўшани қилинг”, — деди Ҳайдарбек. (Н. С.) 6. ”Қўлингиздаги қанақа асо?” — сўрадим мен. (Э. Хемингуэй.) 7. «Татьяна тўғри айтади, — деди Комилжон Эрназар акага қараб, — Дадажон аканинг иши — чорва, жойи — яйлов!” (И. Р.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling