Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet145/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

436-машқ. Бадиий асарлардан мураккаб қўшма гапларнинг ҳар бир турига биттадан мисол топиб ёзинг ва синтактик таҳлил қилинг.


437-машқ. Ўқинг. Аввал боғланиш, кейин эргашиш, сўнгра боғловчи воситаларсиз ва аралаш типда тузилган мураккаб қўшма гапларни кўчиринг; ҳар бирига оид биттадан гапни сингактик таҳлил қилиб, схемасини чизинг.


1. Бунинг сабаби шундаки, куч бор жойда, одатда ғурур пайдо бўлади, ғурур эса шуҳратпарастликка олиб боради, бошга қийинчилик тушган йилларда эса шуҳратпарастликдан ғўрроқ ва заифроқ нарса бўлмайди. (Ю. Семёнов.) 2. Водий ерлари ҳосилдор эди, унда боғзорлар сероб эди, водий этагидаги тоғлар эса тақир қўнғир тоғлар эди. (Э. Хемингуэй.) 3. Қўллари беихтиёр чамадон ичидаги нарсаларни титкилар, ўзи эса ўтмишни ўйлар, унутилган кунлар кўз олдида жонли бўлиб гавдаланар эди. (Иван Ле.) 4. Бу дунёда қидирув ташкилотлари йўқолмагандек, у ҳам ўлмайди, чунки одамларнинг асосий интилиши изланишдир. (Ю. Семёнов.) 5. Агар оғиз назоратсиз қолдирилса, таноби маҳкам ушланмаса, ундан дағал сўзгина эмас, ҳақорат ҳам чиқаверади. (М.Исм.) 6. Ҳаво совуқ, осмон кўкимтир, ерни қалин қор босиб ётарди. (Ю. Семёнов.) 7. Аллаким ичкарига кирди, эшик очилганида, ташқарида ҳамон қор ёғаётганини кўрдим. (Э. Хемингуэй.) 8. Билиб қўй, Қоратой, сен халқнинг ризқини қийдинг, тер тўкиб қилинган меҳнат эса зое кетди, энди халқнинг уволига қоласан. (Ч. Айт.) 9. Қишки ўрмон ҳайратда қоларли даражада гўзал эди: шохлардаги қор ой нурида товланар, ҳамма ёқда сукунат ҳукмрон, бепоён бинафша ранг осмон қўйнида юлдузлар чақнарди. (Ю. Семёнов.) 10. Кечқурун у мактабга келганда, кечанинг тантанали қисми тугаб, ўйин-кулги авжига чиққан эди. (Ў. У.) 11. Гарчанд ноябрь энди бошланган, ҳали узун қиш қиров остида қимирламай турган бўлса ҳам, тўсатдан тушган совуқ одамларни шошириб қўйди. (Ҳ. Ғ.) 12. У яшайди беситам, безор, у билмайди қайғуни, ғамни, Оёқлари остига баҳор Тўшаб қўйган алвон гиламни. (Ҳ.О)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling