Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
433-машқ. Мураккаб қўшма гапларни ўқинг, улардаги қисмлар ўзаро қандай боғланганини айтинг. Боғловчи воситаларсиз тузилган мураккаб қўшма гапларни кўчиринг, схемасини чизинг.
1. Эътиқод ва муҳаббат ёнма-ён бўлгани маъқул, бири — қалб, бири — қанот. (Мирм.) 2. Киши қанча хафа бўлса, алам ўтиб юрган бўлса, қилган иши ҳам шунча унумсиз бўлади. (Н. Бирюков.) 3. Далалар кўм-кўк майса билан қопланган, узум новдалари найча куртак отганди; йўл ёқасидаги дарахтлар япроқчалар чиқарган, денгиз томондан шабада эсиб қолганди. (Э. Хемингуэй.) 4. Чўл яшнаб, чинорлар барг ёзганда, атрофни хушбўй гуллар ҳиди қоплаганда, завод ва фабрикаларнинг кучли гудоклари янграганда, Саид кўкракларини кериб, жонсиз саҳрога жон киргизган меҳнат гўзаллиги мақтовини кўкка кўтаражак! (Иван Ле.) 5. Атрофи кўм-кўк дарахтзор, ўртадаги гуллар кўз қамаштирарди, офтобда ял-ял ёниб бир туп лола ҳам очилиб ётибди. (Л. Маҳмудов.) 6. У шунчалик хурсанд бўлганига ўзи ҳайрон қолди: инглизлар Берлинни бомбардимон қиларди, Франкфурт остоналаридан рус тўпларининг гумбур-гумбури эшитилиб турарди, Рейнда ҳамма нарса вайрон бўлмоқда, у эса ўч олаётган кишидек қувонарди. (Ю. Семёнов.) 7. Тоғ шабадаси Шодасойнинг совуқ шовқинини дараларга таратмоқда, узоқда қорли чўққилар қуёшга ўчакишгандек йилт-йилт чарақлайди, кунгай ёнбағирларда саф тортган арчалар қорайиб кўринади.(Ас.М.) 8. Ана, қаердадир қуш сайради, ариқдаги сув шалоплади; тонг ёриша бошлади. (Н. Бирюков.) 434-машқ. Қуйидаги мураккаб қўшма гапларни ўқинг, қисмларининг ўзаро боғланишини изоҳланг. Аралаш типда тузилган мураккаб қўшма гапларни кўчиринг, схемасини чизинг, 5-гапни синтактик таҳлил қилинг. Н а м у н а : Котиба қиз кириши билан, ичкаридан ғўнғир-ғўнғир овоз эшитилди ва кейинги дақиқада эшик ланг очилиб, Зокир Қўшмоқовнинг ўзи чиқиб келди. (Ў.Усм.)
-иб, ва 1 . Шундай одамни юбориш керакки, у кўпчиликка маълум бўлмаган киши бўлсин, ундан ҳеч ким шубҳаланмасин. (Ҳ.Ғ.) 2. Такси олдимизга келиб тўхтади, мен Кэтринни машинага ўтқаздим, шофёр эса чамадонни олд ўриндиққа қўйди. (Э. Хемингуэй.) 3. Араваларнинг ўқлари ғижиллар, отлар пишқирар, темирлар шиқирлар эди. (С. Бородин.) 4. Фазилат юраги увишиб ўрнидан турди, лекин шу пайт тўрдаги эшик очилиб, Латофат ўзи чиқиб келди. (О.Ё.) 5. У керилиб ётар, лекин самарқандликлар унинг ёнига келиб ўтиришга ошиқмадилар, чунки улар ўз ташвишлари билан эдилар. (С. Б.) 6. Кун илиқ эди, кўклам ҳиди эсарди, мен деворга қуёш нури тушиб турган, офтобда исиган қатор дарахтзор кўчадан ўтиб бордим ва биз ҳамон ўша ўзимизнинг уйда турганлигимизни, шунча вақт ўтса-да, ҳамма нарса қандай бўлса шундай қолганлигини кўрдим. (Э. Хемингуэй.) 435-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, мураккаб қўшма гапларни кўчиринг; иккита гапни синтактик таҳлил қилинг. 1. Осмон кенг уфқ поёнсиз денгиз чуқур табиат сахий. (Ҳ.Ғ.) 2. Нусратжон ош едими ё ош Нусратжонни едими буни билиб олиш қийин эди. (Ф. Насриддинов.) 3. Улар коридордан ўтиб кетаётганларида Вася Степанов мудирнинг кабинетидан чиқди иши шошилинч бўлса керак болаларга эътибор қилмай ташқарига томон зипиллаб кетди. (П. Т.) 4. Гарчи отлар типирчилаб безовталансалар ҳам эрталаб ҳовлида ҳамма ухлаб ётгани учун отбоқарлар отларга бақириб, ўшқирмас эдилар. (С. Б.) 5. Рим фақат шунинг учун ҳалокатга учрадики у бутун дунёга ҳоким бўлмоққа интилди ва натижада ваҳший қабилалар зарбаси остида ҳалок бўлди. (Ю. Семёнов.) 6. Куз ўтади орқасидан қор келур Қор кетади изма-из баҳор келур Чаманларга қанча-қанча ёр келур Улар сизни кутадилар турналар. (Ҳ. Ғ.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling