Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet141/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

426-машқ. Берилган боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмларининг ўзаро мазмун муносабатларини тушунтиринг; боғланган қўшма гапга ҳам, эргашган қўшма гапга ҳам синоним бўлмаган туринигина кўчиринг.

1. Бу ерда сурон йўқ, сукунат ҳоким. (З. О.) 2. Қай касбни қилма, қай ишни. Ҳаммага тенг шарафдир меҳнат. (Шукрулло.) 3. Ҳали у ердан, ҳали бу ердан гулдурос чапаклар эшитилади, артистлар, музихачилар томоша кўрсатмоқдалар. (Н. Бирюков.) 4. Ҳамон кўз олдида Аширали жонланар, қулоқларида унинг сўзлари жарангларди. (Ҳ. Ғ.) 5. Кўм-кўк ўтлар бодраб чиқмишди, Кўм-кўк эди ариқлар чети. (Мирм.) 6. У ер хавфсизроқ зди, ўт ўчирувчилар ҳам биз томонда туришарди. (Ю. Семёнов.) 7. Хаёлларим — учар гилам, чарх урар еру само. (З. О.) 8. Қамишзорлар яшилланади, қирларда лолақизғалдоқлар гулхани ёнади. (С. Аҳм.) 9. Кулба олдидаги йўлдан қўшинлар ўтиб борар, уларнинг оёғидан кўтарилган тўзон ёғочларнинг 6аргларига ўтирарди. [Э. Хемингуэй.)




427-машқ. Қуйидаги боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмлар орасидаги тиниш белгиларининг қўйилиш сабабини изоҳланг.

1. Денгиз сокин, атроф яққол кўринар эди. (Ж. Верн.) 2. Баҳодир халқимиз ғалаба қилди, Яна изга тушди фаровон ҳаёт. (З.) 3. У билади: кимдир Машрабнинг кўнглига шубҳа солган. (О. Ё.) 4. Азизхон акам — герой, Турсунбой — қочоқ. (С.Аҳм.) 5. Аскарлар товуш чиқармай йўл босар, уларнинг дарагини эшитган халойиқ ҳам индамай жўнаб қоларди. (С. Б.) 6. Қуёш аллақачон ботган, поёнсиз далалар ортидаги қорамтир уфқ тубидагина нимтатир шафақдан ожизгина қизғимтир асар кўринарди. (Ҳ. Ғ.) 7. Бу ерда, Потсдамдан унча узоқ бўлмаган Бабельсбергда, ўзининг мўъжазгина коттежида якка ўзи турарди; унинг хизматчиси бир ҳафта олдин Тюрингияга, тоққа, жияниникига жўнаб кетган эди. (Ю. Семёнов.)




428-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини ўз ўрнига қўйиб, боғловчисиз қўшма гапларни кўчиринг. 1-, 3- гапларнинг схемасини чизиб кўрсатинг.


1.Тўғри тил тош ёрар ҳар эгри тил — бош. (Я.) 2. У пастдаги эшик ёпилганини эшитди бояги икки киши кириб келди, шекилли. (Ю. Семёнов.) 3. Мен Дуйшэннинг отига миндим у ёнимда пиёда кетди. (Ч. Айт.) 4. Бутун теварак-атрофни тит-пит қилиб чиқдик аёлни топиб бўлмади. (Ю. Семёнов.) 5. Бизни умр бўйи хўрлаб, оёқ ости қилиб келишди жоҳилликда ўтди умримиз. (Ч. Айт.) 6. Акбар билан ўчакишиб бўлмасди ҳозир Расулжон буни тушунди. (Ж.Абд.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling