Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
418-машқ. Аввал даража-миқдор, сўнгра равиш эргаш гапли қўшма гапларни ажратиб кўчиринг, эргаш ва бош гапларни аниқлаб, қандай боғланганини тушунтиринг. Боғловчи воситалар тагига чизинг; иккинчи ва учинчи гаплардаги қисмларнинг ўзаро боғланишини схемада кўрсатинг.
1. Насиба қанчалик сергап ва сермулозамат бўлса, Маҳбуба шунчалик камгап, камсуқум эди. (О. Ё.) 2. Музлаган ариқ бўйидаги ёш толчалар эгилишиб, бутоқлари у ёқ-бу ёққа тебраниб турарди. (Ч. Айт.) 3. Чўл қанча иссиқ ва жазирама бўлса, қовун ҳам шунча ширин ва мазали бўлади. (С. Б.) 4. Занжир шиқ этиб тушиб, дарвозанинг бир тавақаси очилди. (Ҳ. Ғ.) 5. Қари отда пойга чопиш қанчалик қийин бўлса, кекса кишининг қоронғида тоғларда қолиши ҳам шунчалик хавфли. (Н. Бирюков.) 6. Кун ҳам қайтиб, ҳовли ўтиришли бўлди. (Ҳ. Ғ.) 7. Охирги дарсдан чиқишга қўнғироқ чалиниб, синф бир нафасда бўшаб қолди. (Ж. Абд.) 8. Сенинг қўлинг нақадар қаттиқ бўлса, душманнинг қўли шу қадар кучсиз бўлади. (С. Б.) 9. Булутлар аста-секин тарқалиб, ҳаво ҳам илий бошлади.(Ч. Айт.) 10. Меҳрибон отанинг боладан ранжимоғи қанча қийин бўлса, аччиғидан қайтмоғи ҳам шунча қийин. (З. Самадий.) 419-машқ. Бадиий асарлардан натижа, ўхшатиш, даража-миқдор, равиш эргаш гапли қўшма гапларга биттадан мисол топиб ёзинг, боғланиш усулини кўрсатиб, схемасини чизинг. 420-машқ. Эргашган қўшма гапларни ўқинг. Эргаш ва бош гапларни аниқлаб, эргаш гапнинг турини, бош гапга боғланиш йўлини айтинг. 1. Америкадаги халқ озод бўлмагани учун, у ердаги бойлик қандай қилиб умумхалққа хос бўла олиши мумкин? (Иван Ле.) 2. Иложи шуки, кўпчиликнинғ раъйига қарайсиз. (Ҳ. Ғ.) 3. Машина деразалари ёпиқ бўлса ҳам, тишларимиз орасида қум ғичирларди. (Ю. Смуул.) 4. Ердан нимаики топилса, шуни дарров уларга маълум қилишларини сўрашади. (Н. Б.) 5. Улар олмазор этагидаги сўқмоқ йўлга бурилишганда, қўёш тоғ ортидан эндигина мўралай бошлаган эди. (Ў. У.) 6. Кўз қаерда бўлса, меҳр ҳам ўша ерда бўлади. (Мақол.) 7. Қош-қовоғи уюлиб, башарасидан заҳар томиб турарди. (Ж.Абд.) 8. Юрагидан оққан ҳар бир томчи қон яраланган буғу учун қанчалик қимматли бўлса, биз ҳам ўзимиз учун шунчалик қимматга эга вақтни зое кетказяпмиз. (Ф. Купер.) 9. Сандиқнинг қопқоғи шундай оғир эдики, икки кишилашиб, аранг кўтаришди. (О.Ё.) 6. Бундан келиннинг боп-нобоплиги қанча аниқланса, келин тушган хонадон одамларининг янги аъзога муносабатлари ҳам шунча равшанлашади. (М.Исм.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling