Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
404-машқ. Тиниш белгиларини қўйиб, ўрин ва пайт эргаш гапларни алоҳида-алоҳида кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг.
1. Мен қаерга борсам сен менга ҳамроҳ бўлурсан. (О.) 2. Каримжон урушга кетгач Асрора бирон ой телбанамо бўлиб юрди-ю, дарров ўзини ўнглаб олди. (С. Аҳм.) 3. Катта кема қаёққа юрса кичик кема ҳам шу ёққа юради. (Мақол.) 4. Дўсматов қўлига энди пиёлада чой олган эди таржимон қиз савол берди. (Н. Бирюков.) 5. Комил колхоз идораси ёнидан ўтиб кетаётганда секретарь Толибжон қўлига бир хат тутқазди (А. Муҳиддин.) 6. Мен қаерга борсам сен ҳам ўша ерга борасан. (Ж. Икромий.) 405-машқ. Берилган гапларни ўқинг. Пайт эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни изоҳланг. 1- ва 5- гапларни кўчириб, схемасини чизинг. 1. Темиржон келганда, Қундуз эндигина уйқуга кетган экан. (Ж. Абд.) 2. Мироншоҳ ўз саройига яқинлашган сари, уни қуршаган сарой аҳллари камайиб борарди. (С. Б.) 3. У мени коридордан бошлаб борар экан, менда бир ажиб туйғу пайдо бўлди. (Ю. Смуул.) 4. У сув тўлдирилган кўзани жойига қўйган чоқда, чол қандайдир қийин бир мисра устида ўйланиб ўтирган эди. (С. Б.) 5. Ҳамшаҳарлари чиқиб жавоб қилгунга қадар, Пушок анчагача сабр-матонат билан бўйин эгиб кутди. (С. Б.) 6. Тоғни оқшом қоронғиси чулғаб ола бошлагач, машъаллар ёқилди. (С. Б.) 7. У ҳали зинадан тушмаган ҳам эдики, юқорида Аҳрор пайдо бўлди. (С. Абдуқаҳҳор.) 8. Биз ўйинга киришиб кетгунча, гулханлар бўй чўзади. (Ч. Айт.) 9. Тилла ранг бўёқлари ялтираган вагонга киришингиз билан, узун коридор бошланади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 10. Бир куни мактабдан келсам, ҳовлимизда икки бегона от боғлоғлиқ турибди. (Ч. Айт.) 406-машқ. Қуйидаги гапларни ўқинг. Эргаш ва бош гапларни аниқлаб, эргаш гапнинг турини ва бош гапга боғловчи воситаларни айтинг. 1. Сиз қаерни хоҳласангиз, ўша ер менга ёқади. (О.) 2. Кимки ўз ишига ҳушёр бўлса, у ҳеч қачон янглишмайди. (Фурманов.) 3. Халқ шундай бир дарёйи азимки, унинг мавжидан на шоҳнинг, на дарвешнинг кулбаси қолур. (О.) 4. С о қ и е в. Шуни билиб қўйингки, хонимча, мен Умиддан ҳам қўрқмайман, Замоновдан ҳам. (Ҳ. Ғ.) 5. Элмурод ғарамдан сирпаниб тушар экан, боланинг ҳаракат ва авзойи эшонга бошқача кўринди. (П. Т.) 6. Мен “Авраам Линкольн” бортига чиққан пайтимда, бу орол турклар зулмига қарши бош, кўтарган эди. (Ж.Верн.) 7. Биламанки, менинг ихтиёримга қарши бормайди. (С. Б.) 8. Бу оқпадар ўғил билмайдики, ўзи жеркиб, ерга ураётган кишиси - отаси! (М.Исм.) 9. Мен сизга шунинг учун ишонаманки, бир бошингиз билан ўн одам кўтара олмайдиган машаққатни енггансиз. (Ҳ. Ғ.) 10. Сендай қонхўр золимдан Қолмасин деб бирор зот, Бош кўтардик, зулмдан Бўлмоқчи эдик озод. (Ҳ. О.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling