Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet130/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

390-машқ. Айирув, инкор боғловчилари ва юкламалар орқали боғланган қўшма гапларни топинг.

1. Шу чоқ қўнғироқ чалинди-ю, болалар синфларига киришди. (П. Т.) 2. Фақат на униси бир нарса дея олди, на буниси овозини чиқаришга ботинди. (Ч.) 3. Яктак, мол-дунё топилади, аммо одам топилмайди. (Н. С.) 4. “Шўрои ислом” ва “Уламо” ўлка комитетида қўқонликлардагидек на куч бор, на пул бор. (С. Калмиков.) 5. Меҳмон, саллангизни ё ўзингиз ечинг, ё биз ечамиз! (Ҳ. Ғ.) 6. Онаси сопол товоқда тупа (угра) ош келтириб қўйди-ю, у ҳам сандалга тиқилди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 7. На бирор уйнинг мўрисидан тутун чиқади, на бирор дарахт кўринади. (Ш. Тошматов.)


391-машқ. Бадиий асарлардан боғланган қўшма гапга тўртта мисол топиб ёзинг. Қисмларнинг қандай боғланганини тушунтиринг.




392-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, гапларни кўчиринг ва уларнинг қўйилиш сабабини изоҳланг.

1. Дилдорнинг гавдаси ўгирилди-ю юзи, кўзлари ҳамон Аъзамжон кетган томонда эди. (С. Аҳм.) 2. Ҳеч ким жавоб бермади аммо ичкаридан олим чолнинг овози эшитилиб турарди. (Н. Бирюков.) 3. Сиз чироқсиз порлаган Мен эса парвонангиз. (Мирм.) 4. Бу ер ости кўлида хавф-хатардан тамоман холисиз ва ҳеч қанақа чақирилмаган меҳмон сизни безовта қилолмайди. (Ж. Верн.) 5. Хайриятки, учинчи сигнал чалиниб қолди-ю, бу учрашувнинг совуқлиги билинмади. (А.Қ.) 6. Ҳеч кимнинг ҳаёти олижаноб ва ҳимматли одамларнинг ҳаётидан азизроқ бўлиши мумкин эмас сизлар эса ҳам олижаноб ҳам ҳимматли кишиларсизлар! (Ж. Верн.) 7. Тунги смена тонгга яқин тугайди-ю, одамлар уй-уйларига қайтиб, ҳордиқ олишга ётадилар. (Ж.Абд.)




ЭРГАШГАН ҚЎШМА ГАП


393-машқ. Эргашган қўшма гапларни ўқиб, бош ва эргаш гапларни ажратинг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни айтинг.

1. Дарслар аллақачон тамом бўлган бўлса ҳам, залда негадир ғала-ғовур босилмасди. (С. 3.) 2. Ўзи сингари кекса ирригаторлардан илгари бошқа бирор киши гапириб қўймаслиги учун, у бу фикрни комиссия аъзоларига энг биринчи бўлиб хабар қилгиси келган эди. (Иван Ле.) 3. Сен бахтлисан, чунки эркинг ўзингда. (С. Саувапонг.) 4. Бу ерга ҳеч ким оёқ босмай қўйганидан, атрофини ўт, тиканак босиб кетган эди. (Ч. Айт.) 5. Биламанки, ҳар бир орзунинг ўзига яраша ташвиши бор. (М. Муҳамедов.) 6. Ўрин шундай юмшоқки, гўё гул барги тўшалган дейсиз. (Мир Аммон Деҳлавий.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling