Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
379-машқ. Ўқинг, эгасиз бир бош бўлакли гапларни топиб, типларини айтинг. Аввал шахси аниқ, сўнгра шахси ноаниқ, ундан сўнг шахси умумлашган ва эгаси топилмас гапларни кўчириб, улар орасидаги фарқни тушунтиринг.
1. Бу ерни саҳро дейдилар. (И. Р.) 2. Эсинг борида эл тани, кучинг борида ер тани! (Мақол.) 3. Кабинадан чиқишга тўғри келди. (Ч. Айт.) 4. Биз томонларга ҳам боринг, Ферузахон. (Ҳ. Ғ.) 5. Уни қайтадан биринчи курсга қабул қилишди. (С. Ан.) 6. Келинг, яхшиси кузатувларимизни давом эттира қолайлик. (Ж. Верн.) 7. Энди ўтириб ишласа бўлади. (Ю. Семёнов.) 8 Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл. (Мақол.) 9. Тоштемирга боғ оралаб кичик-кичик калта ариқлар очишни, сувни жилдиратиб қўйишни ўргатди. (Ҳ. Ғ.) 380-машқ. Гапларни ўқиб, бир бош бўлакли гап типларини аниқланг; эгаси топилмас гапларни кўчириб, унинг бир бош бўлакли гапларнинг бошқа типларидан қандай фарқ қилишини айтинг. 1. Сессия олдида бундай темаларни пишиқроқ такрорламаса бўлмайди. (С. Ан.) 2. Қаршисида осиғлик турган Комилжоннинг портретига боқди. (Ж. Абд.) 3. Тунларни бомбапанада ўтказишга тўғри келарди. (В. Кудрявцев, К. Распевин.) 4. Аскияни ҳам дўндиради, дейишади. (Ж. Абд.) 5. Ўта тепса тебранмас Конселдай одамнинг шунчалик ҳаяжон билан гапирганига қараб ҳам тасаввур этса бўлади! (Ж. Верн.) 6. Кўкка боқма, кўпга боқ! (Мақол.) 7. Катта-катта харсангларни майдалашга тўғри келди. (Л. Бать.) 8. Хушбўй, ширин олмаларни ҳузур қилиб едим. (С. Юнусов.) 9. ...Ҳафталаб, ойлаб, йиллаб бир кичкина нарса устида бош қотириш, қийналиш керакдир. (Ж. Абд..) 381-машқ. Ўқинг. Кесимсиз бир бош бўлакли гапларни (номинатив) топиб, эгасиз бир бош бўлакли гаплардан фарқини айтинг. Номинатив (атов) гапларни кўчириб, уларнинг мазмун ва структурасига кўра типларини аниқланг. 1. Баланд тоғ. Унинг чўққисига қараган одамнинг дўпписи тушади, кўзи тиниб, боши айланади. (И. Р.) 2. Ёз. Атрофга қаралса, кўз қувнаб, кўнгил қанот ёзадиган кунлардан бири. Кечқурун. Йўлчи Адашев машинасида керилиб ўтириб олган. (А. Муҳиддин.) 3. Ўшандан бери қирқ икки йил ўтди. Қирқ икки ташвишли баҳор, қирқ икки қаҳратон қиш... Унинг юз-манглайидаги ажинлар — шу ташвишларнинг излари: соч-соқолидаги оқ — шу қишлардан қолган қиров... (Д. Ғ.) 4. Мана, оқ уй. Кабинет. Стол. Микроскоп ёнида Мавжуда. (Мирм.) 5. Балки бу йўлда сонсиз шафқатсизликларни, мусибатларни бошдан кечиришга тўғри келар. (Ж.Абд.) 6. Тантанали кеча. Катта зал ҳамма ёқдан келган турли касбдаги одамлар билан лим-лим. (А. Муҳиддин.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling