Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet127/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

382-машқ. Ўқинг. Бўлакларга ажралмайдиган гапларни топиб, уларни мазмунига кўра изоҳланг, бир бош бўлакли гаплардан фарқини айтинг.

1. — Ассалому алайкум, домла! – деди югуриб келиб унинг қўлидан сумкани оларкан. – Қалай, тузалдингизми, домлажон? – Раҳмат! - деди Баширжон кабинага чиқиб ўтираётиб. (Н.Аминов) 2. М а р а с у л. Мен жонимни, танимни, бутун умримни илм йўлига тиккан дарвешман-ку, ахир. Мен сизни доктор қиламан, академик қиламан? Н а с и б а (кулимсираб). Ростми? (А. Қ.) 3. Н а с и б а. Вой. Тилла соатим бор эди-ку! М а р а с у л. Икковимиз ўтказадиган олтин умрнинг олтин минутларини ҳар қанча олтин соат санаса оз! Н а си б а, Раҳмат... (А. Қ.) 4. Ҳорманг, Дўсимбой ота! - деди Абдуқодир ўша томонга юриб. - Саломат бормисиз? (Ў.Умарбеков) 5. — Сизга овқат беришдими? — сўради Мюллер қайтиб келгач. Балки тамадди қилиб олармиз?



  • Яхши, — кўнди Штирлиц.

  • Юқоридан бирон нима олиб келишларини айтдим.

  • Раҳмат. Одамларни чақиртирдингизми?

  • Чақиртирдим.

  • Кўринишдан мазангиз йўқ...

— Э, — деди Мюллер қўлини силтаб (Ю. Семёнов.)
6. Йўлчининг сўзларига ҳайратланиб, чол ёқасини ушлади:
— Астағфирулло!
7. — Тешавой сой бўйида кутиб турмоқчимиди?
— Ҳа. (Ҳ. Ғ.)
8. — Машиначингиз менга ёқмади, какеткани ўхшатолмас экан. Бошқасини топамиз.
— Хўп. (Ҳ. Ғ.)


383-машқ. Ўқинг. Тўлиқсиз гапларни топиб, қандай бўлаклар тушириб қолдирилганини, унинг содда гапнинг бошқа турларидан фарқини айтинг.

1. — Бу қишлоқнинг ҳаммаси сизга.



  • Менга? — Қодирбобо тушунмади.

  • Ҳа, сизга.

  • Ҳаммаси-я?

  • Ҳаммаси!

  • Бепул-а?

  • Бепул.

  • Таг-туги билан-а?

— Таг-туги билан. (Ш. Тошматов.)

  • 2. — Қайси хислат одамни паст даражадан аъло даражага кўтаради?

  • Ақл ва тамиз.

  • Одам нима билан одам бўла олади?

  • Одамгарчилик билан.

  • Адаб, тарбия одамга қандай фойдалар беради?

  • Адабли, тарбияли одам бошқаларга муҳтож бўлмайди, балки улар бунга муҳтож бўладилар.

  • Қайси нарсалар инсон учун айб саналади?

  • Бахиллик, ёлғончилик, чақимчилик, дўстларининг озгина камчиликларини кўриш билан улардан юз ўгириш, ўз айбини кўрмай, бошқаларнинг айбларини ошкор қилиш. (“Оз-оз ўрганиб доно бўлур”)



384-машқ. Ўқинг. Гапларнинг ифода мақсади, тузилиши, таркибига кўра турларини аниқланг; 4 та гапни танлаб, синтактик жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилинг.

I. Ҳожи уни ўзи чиққан хонага эмас, ундан наригисига бошлаб кирди. Бу ер меҳмонхонаси бўлса керак, жуда серҳашам ва дабдабали эди. Бурчакда одам бўйидан баланд курант соат, тўрда туркман қорабайиридек тим сиёҳ пианино, унинг орқаси—деворда антиқа рангли «қизил оёқ» гилам. Гиламда эса Таманнонинг рангдор, чиройли сурати. Шифтда муҳташам, уйнинг ҳуснига яна ҳусн қўшиб турган биллурин қандил. Жавонда япон чиннилари. Жавон устида бир жуфт аждаҳо нақшли хитой кўзаси. Деразаларда ҳарир парда. Хонанинг гир айланган навосида тошкентча ганч ўймакорлигининг ажойиб намунаси.


Анча паст-баландни кўрган Қоплонбекнинг эси оғиб қолди. Ичида беихтиёр “мана, яшаш!” деб юборди. Осилган дорнинг жуда баланд эканини энди бутун салобати билан ҳис қилди ва юраги орқасига тортиб кетди. (Шуҳрат.)
II. 1. Ҳа, лаббай? Салим Салимов?? Хўш, хўш? Билетни олди? Тайёрланяпти? Хайрият. (Ҳ. Ғ.) 2. Саркарда эмасман, арбоб ҳам эмас, Аммо элга таниш камтар овозим. (Мирм.) 3. Жомий ҳақида гап кетди, унинг шеърларини, сахийлиги, олижаноблиги, ўткир ақлини мақташди. (Л. Бать.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling