Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet124/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

374-машқ. Ўқинг. Ундалмаларни аниқланг. Ундалманинг эгага ўхшаш ва фарқли томонларини тушунтиринг. Ундалмаларни эгага айлантирган ҳолда гапларни қайта тузиб кўринг.



  • Н а м у н а: Ҳали ҳам тердирганингиз йўкми, ота?. (М.Исм.)Отам ҳали ҳам тердиргани йўқми?

1. Умматали, сени ўртоқ Охунбобоев табриклаб телеграмма юборибдилар. Ма, ол, ўқи! (С. Аҳм.) 2. Лекин шуни ҳам инобатга олингки, майор, Туркистонда сиз бошқа фамилия билан юрасиз. (С. Калмиков.) 3. Жиян, ақлинг бўлса, кишининг бир тийинига хиёнат қилма. (О.) 4. – Ҳой, тентаккиналарим, тоғангни бевошлик қилиб қийнаманглар. (С.Аҳм.) 5. Кампир, аччиққина хўрда қилиб бер, меҳмон болани безгак ушлаб қолибди. (С. Аҳм.) 6. Дунё тургунча туринг, маликам, Бахтингиз дарёдай мавжлансин, бекам. (С. Назар.) 7. Сира ташвиш тортмагайсиз, ойи, мен тинчман. (О.) 8. Ҳашамсиз пурвиқор қоямсиз, Тиз чўкмас, гард юқмас ғоямсиз, кифт тутган минг пиллапоямсиз, Эй баланд чўққилар, қоялар. (З.О.)




375-машқ. Ўқинг, тегишли тиниш белгиларини қўйиб, ундалмали гапларни кўчиринг. Ундалмаларнинг тагига чизинг ва уларнинг уюшиқ бўлаклардан фарқини айтинг.

1. Ўлмас ўз муаллимангни танқид қилишинг яхши эмас. Сенга бу иш ярашмайди. (Ш.) 2. “Туғилган кунингизга одамнинг жонидек азиз бир нарса келтираман азизим”, — деди кунлардан бирида Маҳмуджон хотинига. (Ҳ. Тожибоев.) 3. Шу нарса ёдингизда бўлсин Мелибой миллатидан қатъи назар, ишчи билан деҳқон ҳамиша оғайни. (С. Калмиков.) 4. Баҳорой Салима Наима Ҳалима Юринглар, менга қарашиб юборинглар. (Ҳ. Ғ.) 5. Сизни илгарироқ сайласак бўларкан Аширали ака. (Ҳ. Ғ.)




376-машқ. Ўқинг. Кириш сўз, кириш бирикма ва киритма гапларни топинг, тиниш белгиларини қўйиб кўчиринг.

1. Қўққисдан шамол ёшроқ кўринган қизнинг зотан ҳар иккови ҳам ёш қизлар эди, шляпасига чатилган узун яшил тўрни очиб юборди, қизнинг сутга чайилгандай оппоқ юзи, олтин тусли сочи, тиниқ мовий кўзлари кўриниб кетди. (Ф. Купер.) 2. Олтиншоҳ кўрфази. Маъмурлар улар орасида Америка офицерлари ҳам кўринади ҳаммоллар, таксичилар, гадойлар ҳар бири ўз мақсади йўлида теплоходни кутишга ҳозирлик кўрар. (С. Азимов.) 3. Дарс тайёрлашдан чарчаб университетга кириш учун тайёргарлик кўраётгандим.дарёчага чўмилгани кетаётган эдим. (К. Абуков.) 4. ”Отамнинг тахти шак-шубҳасиз меники, бу жиҳатдан кўнглим тўқ”. — дер эди валиаҳд тўра. (С. Улуғзода.) 5. Афтидан бу ишга... ҳокимлар ҳам енгил-елпи қараётган кўринадилар. (С. Улуғзода.) 6. Саҳройи бир одамнинг фаҳмича уни номард дейишдан кўра шармандалик йўқ эди. (С. Улуғзода.) 7. Манзилга етгач Насибалар шаҳарнинг чеккасида бир ҳовлида турар эдилар Насиба мени қўярда-қўймай ичкарига бошлаб кирди. (О.Ё.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling