Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet120/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

363-машқ. Ўқинг. Уюшиқ бўлакли гапларни топиб, қандай бўлак уюшганини, уюшиқ бўлаклар ўзаро қандай боғланганини айтинг. Уюшиқ бўлакларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчириб, уюшиқ бўлакларнинг номини устига ёзиб қўйинг.

Атрофи кўркам боғлар билан ўралган, улуғвор бинолар қад кўтарган Самарқанд ниҳоятда гўзал ва бой эди. Узоқ мамлакатлардан келиб кўрган сайёҳлар ундаги қурилишлар, дон-дун ва шаробга, анво турли мевалар, парранда, гўшт-ёққа тўла бозорлар, ажойиб қурол-аслаҳа, ниҳоятда нозик заргарлик буюмлари, шиша ва сопол идишлар ясовчи, ранг-баранг шоҳи-адраслар тўқувчи моҳир ҳунармандлар ҳақида ҳайратланиб ҳикоя қилишарди. Оч пушти ранг машҳур Самарқанд кимхоби кўп мамлакатларга олиб бориб сотиларди. Самарқандда ишланган қоғоз жаҳонда энг яхши қоғоз саналарди. Шунингдек, унинг расталаридан ажнабий мамлакатлардан келтирилган ҳар хил молларни харид қилиш мумкин эди. Нималар топилмас эди дейсиз бу ерда! Россиядан келтирилган сурп ва нафис мато, хитой шоҳиси, ҳинд марвариди ва ширинликлари...


Самарқанд гўзал ва бой эди. Аммо бу ерда илм завол топди, илм-фан аҳллари хўрланди ва қувғин этилди. (Л. Бать.)


364-машқ. Ўқинг, гапнинг қайси бўлаги уюшиб келганини аниқланг. Уюшиқ эгали тўртта гапни кўчириб, уюшиқ бўлаклар тагига чизинг ва улар қандай ифодаланганини тушунтиринг.

1. Олмалар, анору анжирлар, шафтоли, беҳилар, гилослар ғайнолилар, ноклар камолга етди. (Ҳ. Ғ.) 2. Ҳамма ўз қариндош-уруғ, ошна-оғайни ва яқинлари билан кўришмоқда ёки хайрлашмоқда. (М. Муҳамедов.) 3. Қанчадан-қанча ажойиб йигитлар, қизлар жасорат кўрсатишяпти! (Ҳ. Ғ.) 4. Эрининг хотираси, болаларининг тарбияси, тинимсиз меҳнати, юрт ғамидан бошқа ташвиши йўқ у муҳтараманинг! (Ҳ. Ғ.) 5. Бўриларнинг этни жимирлаштирадиган улиши, тўнғизларнинг кўксов йўталидек ёқимсиз товуши, эчкемарларнинг совуқ боқиши, илон пўстларининг ожиз йилтираши, чўл бургутларининг виқорли боқиши бу икки йўловчининг юрагига ваҳм сололмасди. (С. Аҳм.) 6. Музаффар навкарларга, уларнинг чангга беланган, толиққан, аммо кучли отларига тикилиб, сукут қилди. (Л. Бать.) 7. Мевазорлар гулда-чечакда, Тол, чинорлар тугал куртакда. (О.)


365-машқ. Ўқинг. Кесими уюшган гапларни кўчиринг, эганинг тагига бир, кесимнинг тагига икки тўғри чизиқ чизинг, кесимнинг қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

1. Андраш Сабо хушмуомала, сертакаллуф, ёқимтой, хушсуҳбат эди. (С. Калмиков.) 2. Қурувчилар учун... шаҳарча қурилди; озиқ-овқат палаткалари, бараклар, ошхоналар, чой-хоналар, қизилбурчаклар, кутубхоналар, амбулаториялар, касалхоналар, омборлар, магазинлар барпо қилинди. (Н. Бирюков.) 3. Кун салқин ва изғирин. (С. Б.) 4. Ҳамманинг дилида бир-биридан яхши, тез, тоза, кўп пахта териш туйғуси. (А. Муҳиддин.) 5. Кўл ҳаракатсиз, шуъладор, кимсасиз. (Ч. Айт.) 6. “Комилжон билан Татьянани чақиринглар!” — деди у қабулхонадаги ходимасига. (И. Р.) 7. Тўтихон хатни кўзларига суртар, ўпар, ҳидлар эди. (С. Аҳм.) 8. Очиққан, толиққан отлиқларга ўтган-кетганлар ҳайрон бўлиб қарашарди. (Л. Бать.) 9. Наимшоҳ... Шакар баҳодирни иззат-ҳурмат билан кутиб олди ва меҳмонхонага бошлаб кирди. (С. Улуғзода.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling