Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet123/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

371-машқ. Ўқинг. Уюшиқ бўлакли гапларни аниқлаб, қандай бўлак уюшганини, уларнинг ўзаро боғланишини айтинг. Тегишли тиниш белгиларини қўйган ҳолда кўчириб, уюшиқ бўлаклар тагига чизинг.

1. Бу кенгашда ҳар ким ўз фикрини мулоҳазасини кўнглига тугиб юрган дардини бамайлихотир ҳеч кимнинг фикри билан ҳисоблашмасдан хавотир олмасдан тап тортмасдан айтди истаган таклифини қилди. (А. Қ.) 2. Нозимжон ёшлигидан меҳнаткаш, сезгир, ерга ва молга меҳр қўйиб ўсди. (С. Нуров.) 3. Стол атрофида мажлис ҳайъати котиб бола райижроком вакили ва завод директори Ҳикмат Ҳатамов ўтиришибди. (О.Ё.) 4. Участка учун ҳам график план иш сифати одамларга тўғри маош тақсимлаш учун ҳам коллектив ўртасидаги аҳилликка ғубор қўнмаслиги учун ҳам туриш-турмуш емишлар кишиларнннг руҳи-раъйини кўтариш учун ҳам биринчи галда у жавобгар! (Ж. Абд.) 5. Сув ер электр булар ҳаёт баҳорига янги гўзаллик ва янги нашъа бағишловчи кучлар эди. (О.)




372-машқ. Ўқинг. Гапнинг ажратилган ва уюшиқ бўлакларини аниқланг, улар орасидаги фарқни айтинг.


1. Йигирма кун деганда Низомжон қорайиб, озиб қирдан қайтиб келди. (С.Аҳм.) 2. “Оғайнилар, — деди Йўлдошбой халойиққа ўгирилиб, — бу ерда ҳуррият, озодлик тўғрисида гапирилди...” (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 3. Ёзилаётган рисолалар, қанчадан-қанча илмий тадқиқотлар четга суриб қўйилди. (Ж. Абд.) 4. Жаноб профессор, мен ким, капитан Немо, бугун, 1868 йилнинг йигирма биринчи мартида, Жанубий қутбга... етдим ва ер шарининг ана шу қисмига эгалик қила бошладим. (Ж. Верн.) 5. ...Осиб қўйилган инқилобий шиорлар кишиларни янги ҳаётга — бахтиёр, озод ҳаётга, даъват қиларди. (Ж.Икромий.) 6. Ғалабамиз учун бу имкониятдан қай даражада фойдалана билиш бизларга, ҳарбийларга, боғлиқ. (Ю. Семёнов.) 7. Лутфиниса инқиллаб, ҳарсиллаб қизини олиб жўнашга киришди. (О.) 8. Бундан бир ой олдин, олмазор боғлар нафис пушти ранг гулга бурканган илиқ баҳор кунларидан бирида, икки отлиқ қишлоқдан чиқиб, тоққа қараб йўл олди. (О. Ё.)


373-машқ. Ўқинг. Ундалмаларни топиб, уларнинг қайси сўз туркуми билан ифодаланганини, ўрнини ва интонациясига кўра қўйилган тиниш белгиларини тушунтиринг.


1. “У уйга чой сўрашса, Йўлчи акангга келиб шипшит, Гулнор қизим!”—деб тўй бекаси Лутфинисо кетди. (О.) 2. Гапир, Қўзивой, гапир, бўталоқ, сўз сеники! (Ҳ. Ғ.) 3. Қани, Синчалакхон қизим, мана буни кийиб олинг-чи! (А. Қ.) 4. Куйлангиз, хоним қизлар, чевар қизлар, Бошларда ипак рўмол ҳилпилласин! Куйлангиз, асл қизлар, донгдор қизлар, Кўкракларда Юлдузлар ялтилласин. (Мирм.) 5. Дадангни ҳурмат қил, пучуқ. (Ҳ. Ғ.) 6. Ой юзли, шакар сўзли, оламда танҳо гўзал, айтинг-чи, сиз чиндан ҳам шу уйнинг бекаси бўласизми? (Ҳ. Ғ.) 7. Хадича! Сарви! Қумри! Эркиной! Саодат! Уйларингизга боринглар. Эрталаб “Бахт уйи”да учрашамиз. (Ҳ. Ғ.) 8. Дўппилар қутлуқ, аскар бола!— Қуллуқ, опоқ бува. (Ҳ. Ғ.) 9. Суюкли қиз, қора кўз Наврўз, Бадахшоннинг нозли каптари, Сен ҳақингда юритаман сўз... (Мирм.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling