Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet121/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

366-машқ. Ўқинг, тўлдирувчиси уюшиб келган гапларни топиб, уюшиқ тўлдирувчиларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг, тўлдирувчининг турини устига ёзиб қўйинг.

1. Ўтган йили Мадаминхўжа хирмонида ёқилган умид чироғи қалбига на сурур берди ва на нур! (М.И.) 2. У ерда Саодатни яхши кутиб оладилар, ювиб-тарайдилар, кийинтирадилар. (С. З.) 3. Қўбиз адирлар орқасига ёнбошлаётган қуёш ҳақида, ҳар ёққа салқинлик таратаётган майин шабада ҳақида, йўл ёқалаб келган кўм-кўк явшон ва сап-сариқ чаловларнинг секин-секин тебраниб гул чангларини тўкаётгани ҳақида куйларди. (Ч. Айт.) 4. Бесўнақайроқ юзли, қора кўзли бу йигит ақлли кўринарди. (В. Карпов.) 5. Ўразқулга кўрсатилган ҳурматлар учун, зиёфатлар учун, қарзлар учун, ваъдалар учун ҳисоблашадиган пайт келди. (Ч. Айт.) 6. Бирдан уйини, қизини, шийпонини кўргиси келиб кетди. (С. З.) 7. Буларнинг ораларида шоиралар, ғазалхонлар, созанда, қизиқчи ва раққосалар бўларди. (Н. С.)




367-машқ. Уюшиқ аниқловчиларни топиб, аниқланмиш билан бирга кўчиринг; сўроғи, тури ва қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

1. Эй, тим қора сочли, кўзларидан нур ёғилиб турувчи мураббия! Қадамларингга ҳасанот! (Фодил ас-Сибоий.)2. Ёмон, яхши иш йўқ, ҳамма иш яхши! Бизда ҳалол меҳнат одамнинг нақши! (У.) 3. Катта, деҳқонга фойдали, ўз кўнглига ёқадиган иш қилмоқчи эди у. (С. Нуров.) 4. Қанча-қанча тўқнашувлар, янги ташвишлар, қувонч, иккиланиш, муваффақиятлар, мағлубиятлар ва курашлар кутади бизни. (Ж. Абд.) 5. Бўм-бўш, жимжит кўчалардан ёлғиз кетдим. (О. Ё.) 6. Зебо ва барно бу қизнинг жасорати одамлар назарида чиндан ҳам ҳайрон қоларли эди. (С. Улуғзода.) 7. Ташқари гулларга кўмилган, садарайҳонлар, қашқаргул ва атиргулларнинг ҳиди ҳавода анқирди. (О.) 8. Йўлчи учун Петров... бутун ҳаёти ва кураши билан муаллим бўлди. (О.)




368-машқ. Ўқинг. Уюшган ва уюшмаган сифатловчиларни аниқланг, улар орасидаги фарқни тушунтиринг.

1. Унинг меҳнатда чиниққан қорамтир юзида, жонли, тийрак йирик кўзларида болаларча маъсумлик жилваланарди. (О.) 2. Юртда адолатли давлат, одил ва илмпарвар ҳукмдор кўрмоқ орзусида бўлган Навоий Ҳусайн Бойқародан кўп нарса умид қилар эди. (О.) 3. Ҳозир Мирзачўлга борган ҳар бир киши у ердаги янги, обод шаҳарларни, кўп қаватли муҳташам биноларни, ҳашаматли уй-жойларни, ҳар икки томони кўм-кўк дарахтзорлар билан қопланган кенг ва текис асфальт йўлларни кўради. (А. Пўлат.) 4. Мулозимлар унинг ювош, лекин жуссаси жуда келишган йўрға қорабайир отини кўндаланг қилишди. (О.) 5. Чол катта заранг товоқда лим тўла тариқ олиб чиқиб, тоза супурилган кенг саҳнга сочди. (О.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling