387-машқ. Қўшма гапларнинг турини аниқланг. Боғланган, эргашган ва боғловчисиз қўшма гапларни кўчиринг, боғланишини тушунтиринг.
1. Улар бутун вужуди билан ишга шўнғиб кетишганди-ю, аммо техника етишмасди. (Ч. Айт.) 2. Ҳамма қувноқ, ҳамманинг юзида бахт балқиб турибди. (С. З.) 3. Мен уни танийман, алллақайси бир заводда ишлайди. (М.Муҳамедов.) 4. Апрель ойининг охирлари булса-да, кеча худди сентябрдагидек қоп-қоронғи эди. (Л. Ш.) 5. Қатта ариқнинг нариги соҳили уларники, бериги соҳили бизники. (Ч. Айт.)
БОҒЛАНГАН ҚЎШМА ГАП
388-машқ. Боғланган қўшма гапларни кўчиринг, боғловчи воситаларни топиб, гапларнинг ўзаро қандай боғланганлигини изоҳланг.
1. Умид илжайиб кулди-ю, лекин юраги пичоқ санчилгандек зирқираб кетди. (Мирм.) 2. Аммо тирикчилик қилиши учун манба керак, манба эса йўқ эди. (М.Исм.) 3. Ўзи гапини тополмай нима аҳволда-ю, сизлар яна уялтирасизлар кулиб. (М.Исм.) 4. Уруш босилган, аммо қаҳатчиликнинг дами қайтмаган кезлар эди. (С. Сиёев.) 5. Халқ қонунга хизмат қиладими ёки қонун халққа хизмат қиладими? (Ш. Тошматов.) 6. Ниҳоят, машина терими ҳам изга тушиб кетди-ю, Ҳилол ака у билан суҳбатлашишга вақт топди. (Ж.Абд.) 7. Тошпўлат гап қайтармади, лекин аламидан, жаҳлидан лаблари ҳамон дириллар эди. (Н. Бирюков.) 8. Дарахтларнинг барги тиниқ ва улардаги ёмғир томчилари ботиб бораётган қуёшнинг қизғиш нурида жилваланар эди. (А. Қ.) 9. Тавба, шунча пахтани ўзим тердимми ё биров қўшиб қўйдими? (С.Аҳм.)
389-машқ. Берилган зидловчи боғловчи ва бўлса, эса сўзлари орқали боғланган қўшма гапларни изоҳланг.
1. Биз ҳокимиятни қўлга киритдик бу эса жуда мушкул иш эди. (Иван Ле.) 2. Сиз севасиз покиза ҳам мард Йигитларга хос севги билан, Аммо гоҳо поёнсиз ўйлар Хаёлимни чулғайди ёмон. (Мирм.) 3. Ҳар ким ҳар хил фикр юритар, лекин ҳеч қайсиси аниқ бир нарса айтолмасди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 4. Завод ёпилди-ю, биз ҳам кўчада қолдик. (И. С.) 5. Мана сиз ташаккурнома олдингиз, мен бўлсам виговор олдим. (Н. Бирюков.) 6. Электр станцияси чироқларни ўчирди, Штирлиц эса камин олдида узоқ вақт қорамтир-қизғиш ўтинларни кўм-кўк олов чирмаб олаётганини томоша қилиб ўтирди. (Ю. Семёнов.)
Do'stlaringiz bilan baham: |