Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
394-машқ. Эргаш гапларнинг ўрнини аниқлаб, тиниш белгиларининг қўйилишини изоҳланг. Кўчириб, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг.
1. Гарчи пиёда йўл босиб чарчаган бўлса ҳам, нотаниш шаҳардаги олағовур, Марғилонда учрамайдиган ҳар хил одамлар уни қизиқтирган эди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 2. У мени коридордан бошлаб борар экан, менда бир ажиб туйғу пайдо бўлди. (Ю. Смуул.) 3. Ҳасан чиқиб кетиши билан, Турсунов жиринглаб турган телефонга қулоқ солди. (Ибохон.) 4. Ватан инсонга дунёдаги барча нарсадан азиз туюлса, у вақтда одам пўлатдан ҳам мустаҳкам бўлиб кетади. (С. Саувапонг.) 5. Улар олмазор этагидаги сўқмоқ йўлга бурилишганда, қуёш тоғ ортидан эндигина мўралай бошлаган эди. (Ў. У.) 6. Оққалъада ҳам сўнгги беш кунликда шундай ғайрат кўрсатилдики, деярли бир ойлик вазифа охирига етказиб қўйилди. (Ж. Абд.) 7. Уни осмонга кўтарилган чанг-тўзон ҳайратда қолдирди, гўё Самарқанд бозорига душман ўт қўйиб юборгандай эди. (С. Б.) 8. Тошпўлат акамлар, мен нимани хоҳласам, шуни қиладилар. (Н. Бирюков.) 9. Одам, нима яхши бўлса, шуни қилиши керак. (Ў. У.) 395-машқ. Эргашган қўшма гапларнинг схемасини намунадагидек чизинг. Н а м у н а : Шу учрашувдан у умидвор бўлган эди, чунки қармоққа жуда мазали хўрак илинган эди. (Ю. Семёнов.)
1. Бу ердаги иш суръати бизнинг портларимиздагига қараганда жуда суст, шу сабабли ҳам кемалар бир ерда анча тўхтаб туради. (Ю. Смуул.) 2. Унинг орзуси бир қарашда романтик қасоскорнинг орзуси бўлиб кўринса ҳам, тагидаги ҳақиқат чуқур, ўта ҳаётий. (Ҳ. Ғ.) 3. Ўтган куни Саида тамаки саройидан ишдан қайтиб келаётганда, орқасидан Мирзақул ҳам етиб келди. (Ч. Айт.) 4. Домла тезда келавермагач, ўқувчилар безовта бўла бошладилар. (Н. С.) 5. Энг сўнгги аскар ичкарига кириши билан, дарвоза маҳкам бекитилди. (С. Б.) 6. Ўша гузар тамом бўлгач, кўча шарқдан ғарбга бурилади.(С. А.) 396-машқ. Эргашган қўшма гапларни ўқинг. Қайси эргаш гаплар бош гапдаги бирор бўлакни, қайсилари умуман бош гапни изоҳлаётганини аниқланг. 1. У хотин шундай гўзал эканки, оламни безатиб турган порлоқ юлдузлар ҳам унинг ҳусни олдида хираланар экан. (Н. Бирюков.) 2. Шу гапим қулоғингда бўлсинки, мен йилнинг икки кунинигина ўз эҳтиёжим учун сарфлайман. (К. Моисеева.) 3. Йўлак қоронғи бўлгани учун, у кишини таний олмади. (С. Ан.) 4. Қуёш порлаб турган бўлса ҳам, кун анча совуқ эди. (С. З.) 5. Шуни биламанки, машинага ажратилган каттакон бир картага Арслонбек акам мўйлов қилиб одам қўйдириб юбордилар. (А. Қ.) 397-машқ. Ўқинг. Эга ва кесим эргаш гапларни аниқланг, уларнинг бош гапга қандай боғланганини изоҳланг. 1. Гап шундаки, ҳар қайси жойнинг ўзига яраша қоида-қонуни бор. (Б. Бошу.) 2. Янги гап шуки, дардингизга даво бор. (Ҳ. Ғ.) 3. Гап шундаки, у йигитда ҳамма нарсага қизиқиш бор. (Н. Бирюков.) 4. Ҳаммамизга маълум, ҳар бир литр сув учун колхоз пул тўлайди. (Ч. Айт.) 5. Сизга равшан бўлдики, сэр, қироллик ҳукуматидан олаётган пулларимни ўрнида сарфлаяпман. (С. Калмиков.) 6. Дарвоқе, кимки ўзининг тилсиз дўстлари учун ғам чекса, у ёмон одам бўлмайди. (Ф. Купер.) 7. Нимаики нафратимга дучор бўлган бўлса, ҳаммаси мана шу кемада! (Ж. Верн.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling