Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet132/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

398-машқ. Аввал эга эргаш гапли, кейин кесим эргаш гапли қўшма гапларни кўчиринг, уларнинг бош гапга боғланишини схема билан кўрсатинг.

Н а м у н а: Яна шу ҳам сир эмаски, мана шундай кўп болали оилаларда ота-оналар ўз фарзандларига баъзан бир кўз билан қарамайдилар. (М.Исм.)










ки,

1. Буйруқ шуки, биз шу ерда қолишимиз керак. (Э. Хемингуэй.) 2. Орзум шуки, куёвимиз қарға бўлмасин, булбул бўлсин. (Ҳ. Ғ.) 3. Кимки Дўсматов усули билан ишласа, у уч кишининг нормасини бажаради. (Н. Бирюков.) 4. Демак, Англия разведкасига нимаики маълум бўлса, буларнинг ҳаммаси америкаликларга ҳам етиб борган. (С. Калмиков.) 5. Шу нарса сир эмаски, Фарғонада босмачиларнинг пири... Наим Қудрат эшондир. (С. Калмиков.)




399-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, эга ва кесим эргаш гапли қўшма гапларни кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига икки тўғри чизиқ чизинг.

1. Ҳақ гап шуки Бухоро дунёда энг арзон, энг сифатли газ чиқариши мумкин. (И. Р.) 2. Бахтсизлигим шундаки мен саҳнани, унинг қонун-қоидаларини, талабини билмайман. (Ю. Смуул.) 3. Сиз нима десангиз муаллим ўша маъқул. (Ч. Айт.) 4. Маълум бўлдики бунги сиз мос эмас экансиз. (Ю. Семёнов.) 5. Кимки тартибни бузса ўзидан ўпкаласин. (Н. С.) 6. Қизиғи шундаки ҳеч қачон Қодирхон ҳар гапга бу қадар оппа-осон унайдиган кўнгилчан одам бўлмаганди. (К. Моисеева.)




400-машқ. Ўқинг. Тўлдирувчи ва аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларни аниқланг, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни айтинг.

1. Кимки сизни олиб чиқиб кетишимга рухсат берган бўлса, қариндошларингиз ўшалар назорати остида. (Ю. Семёнов.) 2. Шундай кунлар бўладики, халқнинг тарихий тараққиёти учун бир неча ўн йилларга арзийди. (Н. Бирюков.) 3. Ким қудратли бўлса, ўшанга эргашиш керак. (С. Калмиков.) 4. Яхши биласизки, меҳрсиз яшаш мумкин эмас. (Э. Усмонов.) 5. Кавказни мудофаа қилаётган ҳар бир жангчи шуни билсинки, унинг орқасида кенг жонажон юрти ва йўлига кўз тиккан оиласи турибди. (Я.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling