Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet140/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

БОҒЛОВЧИСИЗ ҚЎШМА ГАП


423-машқ. Боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмларининг ўзаро қандай боғланганини айтинг. Ҳар бир гапнинг схемасини чизинг.

Н а м у н а: 1. Баҳодир халқимиз ғалаба қилди, Яна изга тушди фаровон ҳаёт. (З.)


2. У билади: кимдир Машрабнинг кўнглига шубҳа солган. (О. Ё.)

,


:


1. Қўшни тоғ устини кўкиш туман қоплаган, қишлоқ чошгоҳ қуёшидан чарақлаб турарди. (С.Б.) 2. Асосийси миллатлар ҳамкорлиги манфаатларини кўзлашдир, қолган ҳаммасини тарих кечиргусидир. (Ю. Семёнов.) 3. Ўзбек халқининг сиздан қатъий талаби битта: душман йўлини тўсингиз, уни улоқтириб ташлангиз ва тезроқ тор-мор этингиз! (Я.) 4. Доно гапирмайди, нодон вайсайди. (С. Калмиков.) 5. Дўстни душман қилиш — бир нафаслик иш, Душманни дўст бўл деб кўндириш қийин. (Ас. М.) 6. Бу йигитнинг ёши ўттизларга бориб қолган, қиёфасида қандайдир улуғворлик бор эди. (Н. С.) 7. Ҳал қилинмаган жуда кўп муаммолар мени ташвишлантирар, талай кишилар кўз олдимдан нари кетмас эди. (Ж.Верн.) 8. Қадимда афсоналарда ҳам ботинмай орзу қилинадиган нарса бирдан ҳақиқатга айланди қолди: ерлар бойлардан камбағал деҳқонларга олиб берилди. (Н. Бирюков.)


424-машқ. Боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмларнинг ўзаро мазмун муносабатларини изоҳланг. Боғланган қўшма гапга синоним бўлган боғловчисиз қўшма гапларни кўчиринг.

1. Яхши дўст — жон озиғи, ёмон дўст — бош қозиғи. (Мақол.) 2. Хоразм далаларига аллақачон оқшом чўккан, осмонда юлдузлар милтиллайди. (Мирм.) 3. Болалар балоғатга етаверади, кексалар умрини ўтказаверади. (С. Аҳм.) 4. Мен биламан, сен донг чиқаришни яхши кўрасан. (Н. Бирюков.) 5. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. (Н.) 6. Сандиқ қопқоғи очиқ, латта-путталар сочилиб ётибди. (Ҳ. Ғ.) 7. Биз ҳосил етиштириш билан, улар ҳисоблаш билан овора. (С. Б.) 8. Ҳар ким ўз совғасини топширди, ҳар кимнинг насл-насаби ва мавқеига қараб подшо ҳадя улашди. (Мир Аммон Деҳлавий.)




425-машқ. Боғловчисиз қўшма гаплар қисмларининг ўзаро мазмун муносабатларини аниқлаб, эргашган қўшма гапларга синоним бўлганларини ажратиб кўчиринг.

1. Аммо сиз ҳам тушунишингиз керак: бизнинг нефть конларимизга ўхшаган муассасаларда қатъий тартиб ва интизом бўлиши керак. (С. Жамол.) 2. Қаландаров ўғли Козимбекни қаттиқ соғинган экан, бутун кунини уйида ўтказди. (А. Қ.) 3. Зулматни зиё енгар, Чин аҳду вафо енгар. (Ҳ. Ғ.) 4. Юқори қаватга чиқишга аҳд қилдик — у ер бехавотирроқ. (В. Карпов.) 5. Кифоятхон келгани ҳам яхши бўлган экан: кечга томон келди-кетди кўпайди. (А. Қ.) 6. Бундан ўн йил илгари аҳвол бутунлай бошқа эди: у вақтларда Мухторбек бунинг олдида қўл қовуштириб турар эди. (Н. Бирюков.) 7. Мен уни узоқданоқ танидим: у худди онасига ўхшарди. (Ю. Смуул.) 8. Ука бўлар акасининг қаноти, Ўғил фарзанд — отасининг улфати. (Пўлкан.) 9. Заъфар юртга нур тўкар оқшом, Боғда гуллар жавлон урган пайт. (С. Е.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling