Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet136/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

412-машқ. Мирмуҳсиннинг «Зиёд ва Адиба» достонидан келтирилган қуйидаги парчада эргаш гапнинг қайси тури қатнашган? Исталган тўрт гапнинг бўлакларини аниқланг.



Сен агар кетар бўлсанг,
Қалбимдан кетар ором.
Сен агар кетар бўлсанг,
Юзим бўлар заъфарон.
Мен агар кетар бўлсам,
Онам бўлади мурда.
Мен агар кетар бўлсам,
Дил бўлар бурда-бурда.
Сен агар кетар бўлсанг,
Уйимиздан файз кетар.

Мен агар кетар бўлсам,
Сен агар кетар бўлсаиг,
Касалвон онам нетар?!
Сен агар кетар бўлсанг,
Қулар бахтим юлдузи.
Мен агар кетар бўлсам,
Қурир хонам илдизи.
Сўниб тушар қуёшим.
Мен агар кетар бўлсам,
Тинмас онам кўз ёши.


413-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, шарт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларни алоҳида-алоҳида кўчиринг, боғловчи воситалар тагига чизинг.

1. Темур нақадар олға талпинмасин қўшин ҳамон орқада қолиб кетар эди. (С. Б.) 2. Уларни енгмас экансиз фаровон ҳаёт эртак бўлиб қолаверади. (С. Калмиков.) 3. Ёмғир аралаш қор ёғиб турган бўлса ҳам у негадир шошмас хаёл билан банд эди. (С. З.) 4. Эгилган дарахтга суянсанг агар у дарахт сени ҳам ўзидай эгар. (Я.) 5. Ҳали лабидан табассум аримаган бўлса-да офтобда қорайган юзлари борган сари кучлироқ оқармоқда эди. (Иван Ле.) 6. Агар Жўра тоғам касалланиб ётиб колмаганда балки мен ҳам темирчилик ҳунарини эгаллаб олган бўлармидим. (Н. С.) 7. Ҳа, зулм қанча зўр ва шафқатсиз бўлмасин бари бир умри қисқа! (Н. С.) 8. Мабодо одамни тарк этса ақли Шодлигу қайғунинг бўлмайди фарқи. (Ҳ. Ғ.) 9. Кўчалар лойроқ бўлса боғлар оралаб боришимиз ҳам мумкин. (И. Содиқов.)




414-машқ. Бадиий асарлардан шарт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларга иккитадан мисол танлаб ёзинг, ҳар бирининг схемасини чизинг.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling