Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet135/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

408-машқ. Сабаб ва мақсад эргаш гапларни алоҳида-алоҳида кўчириб, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг. 1- ва 3- гапларнинг схемасини чизинг.


1. Ҳарорат ортиқ даражада иссиқ бўлганидан, соат бешда бўлажак йиғилиш кеч соат саккизга қолдирилди. (Ибохон.) 2. Қаландаррв сўзни айлантириб, бюро составида қолишга ҳоҳиш билдириб қўймасин учун, Саида яна унинг сўзини оғзидан олди. (А. Қ.) 3. Совуқ сабаб бўлди шекилли, Улуғбек бугунги дарсини қисқа қилди.(Т.Малик) 4. Гулсум опа ҳаммадан кўра бу одамнинг мана шундай киши кўнглини овламоқчи бўлишидан қўрқарди, чунки бунинг тагида ҳамиша бир ёмон гап, бир совуқ ҳабар ётарди. (О.Ё.) 5. Умр бўлсин деб зиёда, Меҳнат қилар эрта-кеч. (Мирм.) 6. Дониёрбековчилар Газободдан анча олислаб кетганликлари учун, Бобомирза уларнинг ишини кўздан кечиролмади. (И. Р.)

409-машқ. Ўрин, пайт, сабаб, мақсад эргаш гапли қўшма гапларга бадиий асарлардан биттадан мисол танлаб ёзинг ва уларнинг ўхшаш ҳамда фарқли томонларини айтинг.


410-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, эргашган қўшма гапларни кўчиринг. Ҳар бир гапдан сўнг эргаш гапнинг турини қавс ичида ёзиб кўрсатинг.

1. Қудрат миннатдорчилик билдириб уч-тўрт қадам босганди ҳамки орқадан ҳалиги қизнинг овози эшитилди. (Ж.Абд.) 2. Қуёш гўё хира ойнадан нур сочаётгандек Шоҳимардон тоғларининг чўққиларига кўтарилганда Муҳиддин Қора водийнинг деворларини ғира-шира кўра бошлади. (Н. Бирюков.) 3. Мана шу маблағ беҳуда сарф этилмаслиги учун комиссия қатъий бир қарорга келиши керак. (Иван Ле.) 4. Кузда дарахтлар сарғая бошлаганда у ер чиройли бўлади. (Э. Хэмингуэй.) 5. Қизим хурсанд бўлсин деб қўлидан келган барча ишни қилди. (Т. Либен.)




411-машқ. Ўқинг. Шарт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларни аниқланг. Бош ва эргаш гапларни топиб, боғланишини айтинг. Шарт ва тўсиқсиз эргаш гапларнинг фарқини тушунтиринг.


1. Уфқ узра қуёшнинг баландлигини аниқлай олмасам, унда бу ишни олти ойга кечиктиришга тўғри келади. (Ж. Верн.) 2. Гарчи бу нотинч ўлка дунёвий машғулотлардан бехабар бўлса-да, унинг ўрмонларига одамлар ғовури тез-тез жон бахш этиб турарди. (Ф. Купер.) 3. Агар Фирузабону клуб мудираси бўлса, хотин-қизлар озодлиги юз фоиз бўлади. (Ж.Икромий.) 4. Агар ғойибдан етишгандек Беруний дуч келиб қолмаганда, на ҳодиса рўй бериши мумкин эканлигини айтишга тилим бормайди. (К. Моисеева.) 5. Сиз болани ҳурмат қилмас экансиз, бола сизни тингламайди, сизни севмайди. (С. З.) 6. Бу халқни тиз чўктира олишга унинг илгаригидек ақли етмаса ҳамки, эрталаб уйда кечирган ҳаяжони энди йўқ эди. (Н. Бирюков.) 7. Агар бу лаънати гитлерчилар бўлмаганда эди, ҳар бир хонадонда шодлик, фаровонлик бўлур эди! (Н. Бирюков.) 8. Иш вақти бўлишига қарамай, гузарда одам кўп эди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling