Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet143/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

МУРАККАБ ҚЎШМА ГАПЛАР


431-машқ. Мураккаб қўшма гапларни ўқинг, неча қисмдан тузилганини ва оддий қўшма гапдан фарқли томонларини тушунтиринг.

1. Плейшнер яна эшикни итарди, аммо у ёпиқ эди, кичкина ойначадан эса чиқиб кетишнинг иложи йўқ. (Ю. Семёнов.) 2. Билиб қўй, бугундан бошлаб биринг дўстимсан, биринг—синглим! (П. Қ.) 3. Минора баланд, зинапоялари тик, ўй-хаёллар эса зилдек оғир эди. (С. Б.) 4. Бу фикр ҳаммага маъқул тушса ҳам, Алоиддинга ёқинқирамади, чунки бу унинг ёлғиз ўзига хос иш бўлиб, бошқаларни шерик қилишга тоби йўқ эди. (О.) 5. Унинг замонида халқ тўқ, хазина тўла, лашкар бахтиёр, ғарибу ғураболар осуда яшар экан. (Мир Аммон Деҳлавий.) 6. Куз кириб, ёмғир кетидан ёмғир қуйиб бергач, каштанларнинг япроқлари дув тўкилди-да, шохлари қип-яланғоч бўлиб қолди, дарахтларнинг тепалари ёмғирдан қорайиб кетди. (Э. Хемингуэй.)




432-машқ. Берилган мураккаб қўшма гаплар ичидан қисмлари эргашиш йўли билан тузилган турини кўчиринг, уларнинг схемасини кўрсатинг.

Н а м у н а: Пахта йиғим-терими ҳали бошланмаган бўлса-да, асфальт йўллар солинаётгани учун, бу ердаги колхозларда иш айни қайнаган бир пайт эди. (Н. Бирюков.)










-са-да, -гани учун,

1. У гапини тугатмаган ҳам эдики, эшик очилиб, остонада Йўлдош пайдо бўлди. (С. Ан.) 2. Ҳанифа тизгинни чапга тортди, отларнинг боши бурилиб, арава эгилиброқ пастга тушди. (Ҳ. Ғ.) 3. Мен солдатман, уруш урушлигича қолади, мен ўзимга енгиллик берилишини кутмайман. (Ю. Семёнов.) 4. Шу пайт отишмаларнинг ҳам овози эшитилмай, бир лаҳзага уруш даҳшатлари унутилиб, тинчлик ҳукм сурарди. (Ч. Айт.) 5. Гарчанд бу тўғрида Мухторов ҳали ҳеч нарса демаган, шунингдек, бу тўғрида ҳали чўл қурилиши бўйича берилган буйруқда ҳам ҳеч нарса ёзилмаган бўлса-да, лекин ишнинг боришидаги мантиқий хулоса шунга олиб борарди. (Иван Ле.) 6. Ферма баландроқ ерда жойлашганлигидан, теварак-атроф кафтда тургандай кўринар, мен йўлни, йўл чеккаларидаги дарахтларни, далалар ва четанларни, чекиниб бораётган қўшинларни кўздан ўтказдим. (Э. Хемингуэй.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling