Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet151/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

467-машқ. I. Ўқинг. Тиниш белгиларидан нуқта, икки нуқта ва кўп нуқта қўйилган ўринларга диққат қилинг. Улар нима мақсадда қўйилганини изоҳланг. Сўнгра от ва феълларни топиб, уларни икки устунга ажратиб ёзинг, отларнинг маъно ва тузилиш жиҳатдан турларини, феълларнинг эса майллари, шахс-сони ва замонини айтинг.

1. Пахта...


У севгидек мавзудир ўлмас,
У илҳом чашмаси, мангу булоқдир. (Э. В.)
2. Мана, мактуб баҳона кўз ўнгимизда Мирзакалоннинг ёшлик чоғлари намоён бўлди. Ўш. Етим болалар уйи. Тошкент. Ўзбек эрлар билим юрти. Машҳур журналист Аъзам Аюб билан бўлган ҳамкорликлар... (М. Муҳамедов.)
3. Фаннинг чегараси уфққа ўхшайди: унга қанчалик яқинлашаверсалар, у шунчалик узоқлашаверади. (Буаст Пьер.) 4. Шундай ақлли машина топишимиз керакки, у ҳамма ишни бажарсин. Ерни ҳайдасин, молаласин, эксин, суғорсин, чопиқ қилсин, пахтасини териб, ташиб берсин... (И. Р.) 5. 19.... йил, 11 июль. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг тажрибахонаси. (Т. Малик.) 6. Асаларининг душмани ҳам йўқ эмас. Унинг душманлари: айиқ, ниначи, қурбақа, чумоли, сичқон, илон. Улар асални яхши кўришади, лекин арисини ҳам ўлдиришади. (Ю. Альперович.)

II. Ўқинг. Ҳар бир гапнинг ифода мақсади ва тузилишига кўра турини аниқланг; қўлланган тиниш белгиларига диққат қилиб, улар нима учун ишлатилганини айтинг. Сўнгра уюшиқ бўлакларни топиб, қандай бўлаклар уюшган ҳолда қўлланганини, уларнинг ўзаро боғланишни изоҳланг.


I. Бир маҳаллар боғларни тўлдирган қушлар қани? Ёввойи каптарлар, каккулар, зарғалдоқлар, дарахт шохлари орасида бир парча чўғдек ял-ял ёниб юрадиган қизилиштонлар, тўғон ва сой бўйларида жавлон ургувчи митти ва гўзал балиқчи қушлар қани? Ҳар бир терак, ҳар бир қайрағоч тепасига уя қўядиган ва қишлоқ болаларига олам-олам қувонч келтирадиган лайлаклар қайда? Қир ва адирларда, шивоқ ва ёвшан орасида йўрғалаб юрадиган ва семизлигидан зўрға учадиган қирғовуллар, булдуриқлар, тустовуқлар, тўқайлардаги ёввойи ғозлар қайда? Қишда, тоғларни қор босганда пастга, қишлоқларга учиб тушадиган гала-гала какликлар қаёққа кетди? Мен тоғ оралиғида, арчазорлар ичида сурув-сурув бўлиб юрадиган архарлар, оҳуларни айтмай қўя қолай!


Албатта, бу тилсиз бечораларнинг камайиб кетишига фақат овчилар айбдор эмасдир, бунинг бошқа объектив сабаблари ҳам бордир. Лекин осмондаги қушдан ерда милтиқ кўтарган овчининг кўпайиб кетгани ҳам рост. Эшитишимча, овчи учун осмонда учиб бораётган қушни отиб туширишдан катта завқ йўқ эмиш. Эҳтимол. Лекин миллионлардан иборат жамият овчи аталмиш бир гуруҳ кишиларнинг завқи учун ўзини табиатнинг энг улкан инъомидан, қушлар ва ҳайвонларни кўриш, уларнинг овозларини эшитиш бахтидан маҳрум бўлолмайди. (О. Ё.)
II. Полковник давом этди: — Диёрнинг ишончли посбонига хос масъулият ҳисси сизларни ҳеч қачон, ҳеч қаерда бир дақиқа ҳам тарк этмасин. Ўзингиз хизмат қилаётган ҳарбий коллективнинг обрў-эътиборини яна ошириш учун тинмай курашингиз. Солдатлик оиласидаги маънавий ва ахлоқий покликни кўз қорачиғидай муқаддас деб билиб, авайлаб асранг. Унутмангки, ҳарбий интизом бу ҳарбий хизматнинг негизи, сарчашмасидир. Бусиз юксак жанговар тайёргарликни тасаввур этиб бўлмайди. (Ҳ. Тожибоев.)
Эҳ, тинчликни қўриқлаш билан сазовормиз халқ олқишига,
Айтинг, дўстлар, бундан ҳам улкан яна қандай бахт бор кишига! (Э. Ёндаш.)
Муаллим — етакчи, раҳнамо, устоз
Ҳар орзу, ҳар тилак, ҳар бир хоҳишга.
У берар доимо ақлга пардоз,
Берар у йўлланма ҳаётга, ишга. (Ў. Рашид.)
III. Ўқинг. Тегишли ўринларга нуқта, сўроқ ва ундов белгиларини қўйган ҳолда гапларни кўчиринг. Сўнгра сўз туркумларини аниқлаб, устига номини ёзиб қўйинг.

1. Дунёда пул ўғриси бор, мол ўғриси бор, лекин қадр ўғриси йўқми Бировнинг қадрини ерга уриш йўли билан ўз қадрини оширадиган одам қадр ўғриси эмасми (П. Қ.) 2. — Йўқ, синглим, ўлимдан қўрққаннинг куни қурсин Ўлим қўрқоққа даҳшат Ҳаётда ўз ўрнини топган, идеали юксак одам учун ўлим умрнинг қонуний якунланиши Чунки у нима мақсадда яшаб, нима учун ўлаётганини билади. Олий мақсад йўлида яшаб, дунёдан ўтиш нақадар шараф (Ш.) 3. Нигоранинг энг катта бошлиғи ҳам, энг яқин сирдоши ҳам эри Энг катта қувончи эса болалари (Э. Усмонов.) 4. — Домланинг планлари Наполеоннинг планларидан ҳам катта — Хўш — Домла мукофот олгани кептилар бу ерга Беруний номидаги Давлат мукофотини — А Қанақа қилиб — Нормурод Шомуродовнинг кўзларидаги ҳорғинлик таажжуб ва ҳайрат билан алмашди (О. Ё.) 5. Эҳ, кўкси сўқирлик кўзи сўқирликдан қанчалик ёмон Шунча ажойиб машиналар кашф этган доно одамлар нега кишининг юрагини, фикру эътиқодини рўйи рост кўрсатадиган, аниқлаб берадиган бирорта асбоб ўйлаб тополмайдилар (Ш.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling