Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet142/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

429-машқ. Ўқинг, қўшма гапнинг турларини аниқланг. Боғловчисиз қўшма гапларни кўчириб, қавс ичига схемасини чизинг.

1. Паҳлавон элингда бошланди тинч иш, Яна гуркуради меҳнат ва ижод. (З.) 2. Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзига золим. (Н.) 3. Отрядга ёндашиброқ юргим келса-да, лекин бошимдаги нон сават халақит берарди. (Н. С.) 4. Мени тезда таниб олиш мумкинку-я, аммо сизларни таниш мушкул бўлиб қолибди, оғайнилар! (К. Моисеева.) 5. Унинг кириб келиши ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмаганидан, Ёқубни эшик олдида ҳеч ким қарши олмади. (К. Моисеева.) 6. Сиз чегарадан ўтасиз, мен эса синглингизнинг хавфсиз жойда бўлиши учун ғамхўрлик қилиб тураман. (Ю. Семёнов.) 7. Темурнинг кетидан машъал олиб кирдилар, шу он уйнинг ичи ёришиб кетди. (С. Б.) 8. Капитан Немо менинг ёнимга келди ва биз биргаликда тез ҳаракат қилаётган манометр милини кузатдик. (Ж. Верн.)




430-машқ. Қўшма гапларни ўқиб, турини аниқланг: 1 абзацдаги гаплардан боғланган қўшма гапларни ажратиб, қисмларининг ўзаро боғланиш усулини тушунтиринг; II абзацдан эргашган қўшма гапларни топиб, қисмлари қандай воситалар ёрдамида боғланганини айтинг; III абзацда боғловчисиз қўшма гапларни аниқлаб, қисмларининг мазмун муносабатини изоҳланг; боғланган, эргашган ва боғловчисиз қўшма гаплардан иккитадан кўчириб, синтактик таҳлил қилинг.

I. 1. Тун ойсиз бўлса ҳам, юлдузлар акс этган фируза гумбазлар аллақандай кўкиш жило таратиб, ғалати ялтиллаб турарди. (О. Ё.) 2. Офтоб ҳали чиқмаган, лекин қорли чўққилар усти гўё олов пуркагандай ял-ял ёна бошлаган эди. (О. Ё.)3. Шуни билингки, ҳар бир янгилик бехосият бўлмайди. (А. Муҳиддин.) 4. Сен ақлли қизсан ва биз сенга ишонамиз. (Ф. Ниёзий.) 5. Кўкда гоҳо ғазаб чақнар, гоҳ кун балқир нуроний.(III. Руставели.) 6. Собирвойнинг кўзлари шу манзарада-ю, ўзи кўнгли тусаган томонга йўл олди. (А. Муҳиддин.) 7. Ҳасадгўй мисли чаён, чаён эса Ўзига ўзи наштар урар эмиш. (У.)


II. 1. Инсон умри қанчалик қисқа бўлса, табиатнинг умри шунчалик боқий экан! (О. Ё.)2. Давлатпаноҳ нени лозим кўрсалар, биз шунга бош эгамиз. (О. Ё.) 3. Одинаев бу ўй-фикрлардан бирон мурод ҳосил қила олмасди, лекин бу ўй-фикрлар миясидан сира чиқиб ҳам кетмасди. (Ф. Ниёзий.) 4. Тушга яқин... ҳужум суръати сустлашиб, жангчилар ўринларидан қимирламай қолдилар. (Ф. Ниёзий.) 5. Олисда, Кўксарой томонда, ҳамон ноғоралар гумбурлар, карнайлар сурон соларди, (О. Ё.) 6. Билиб қўйки, севги билан машаққат шерик икков. (III. Руставели.) 7. Карима уйғониб қолмасин деб, оёқ учида секин-секин босиб киради. (С. Ан.)
III. 1. Китоб доно учун ақл хазинаси, нодон учун тутантириқдир. (К. Ҳамро.) 2. Жаҳл билан қартаясан, кулги билан ёшарасан. (К. Ҳамро.) 3. Уфқдаги тоғларнинг усти ғира-шира оқарган, лекин осмонда сийрак булутлар орасида ҳамон милт-милт ёнган юлдузлар кўринарди. (О. Ё.) 4. Мирзо Улуғбек унсиз титраб йиғлаётган нозаниннинг яланғоч қўлларини кўрганда англади: бонунинг ҳуснихати хина қўйилган бармоқларидай нозик ва гўзал эди. (О. Ё.) 5. Ёмоннинг уруғи йўқ, у микробдай ўз-ўзидан кўпаяди. (К. Ҳамро.) 6. Иккита 18-19 га кирган қиз ариқ лабида мункайишиб шафтоли ейишар, елкаларидан осилиб тушган йўғон соч ўрими ерда чулғанар эди. . Н.) 7. Сохта гўзаллик бездиради, табиий гўзаллик севдиради. (К. Ҳамро.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling