Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet155/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

471-машқ. I. Ўткир Ҳошимовнинг «Қуёш тарозиси» тўпламидан келтирилган қуйидаги мисолларни ўқинг. Фразеологик ибораларни топиб, маъносини тушунтиринг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни фонетик жиҳатдан таҳлил қилинг.


1. Терак бўйи пастликда аждардек вишиллаётган Бўржарга қарашим билан юрагим орқага тортиб кетди. — Қалай, юрагинг пўкиллаб қолдими? Дўриллаган овоз эгасини таниб, бурилиб қарадим. 2. Тўй аниқ бўлганида, олдига ўтқазиб қўйиб. лўндагина килиб тушунтирган эди: “Ўзинг хоҳлаб қиляпсан бу ишни, билиб қўй, тўйдан кейин майда-чуйда гапларни кўтариб келадиган бўлсанг, дилингни сиёҳ қилиб қўяман”. Ёдгор жаранглаган уйлар, қора дарахтдан қилинган гарнитурлар, қўша-қўша гиламларни кўриб оғзи очилиб қолди. Қимнинг юрагига қаср қураётганини у билмаса, Ёдгор билади-ку. 5. Парталар орасидан ўтиб бораркан, қоғозга кўз ташлади-ю, хат эканини билиб, тепа сочи тикка бўлиб кетди. 6. Қишда Ёдгорнинг ётоғига борганида, эрга тегаман деганда шунчаки унинг қўйнига қўл солиб кўрмоқчи эди. 7. Дилфузани кўриши билан бирдан юзи ёришди-ю, секин-секин юриб кетди. 8. Мана, ҳозир ҳам қаёққа кетганини билмайсиз. Битта қизингизни эплаб ололмайсиз. — Бу Васила Назаровнанинг овози эди. Дилфузанинг юраги шувиллаб кетди.

II. Ўқинг. Фразеологик ибораларни синонимик группаларга ажратиб ёзинг.


Ҳайратда қолмоқ, “ҳаш-паш” дегунча, ҳолдан тойди, юрагини ёрди, юраги сиқилди, таъби хира бўлди, ёқасини ушламоқ, кўз очиб юмгунча, ҳуши кетди, юрак-бағри қон бўлди, сабр косаси тўлди, оёғига болта урмоқ, оғзи қулоғига етди, “ҳа-ҳу” дегунча, тинкаси қуриди, эси оғди, ўтакасини ёрди, таъби тирриқ бўлди, пайини қирқмоқ, боши кўкка етди.


III. Ўқинг. Фразеологик ибораларнинг антонимларини топиб, ёнма-ён ёзинг.


Юзи ёруғ бўлди, тили узун, лафзида турмоқ, истараси иссиқ, ичи қора, кўкка кўтармоқ, кўнгли юмшоқ, кўнгли хира бўлди, кўнгли чўкди, феъли тор, ёдидан чиқмоц, юзи шувут бўлди, тили қисиқ, сўзидан қайтмоқ, сўхтаси совуқ, кўнгли оқ, ерга урмоқ, кўнгли қаттиқ, кўнгли ёришди, кўнгли кўтарилди, феъли кенг, эсига келмоқ.





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling