Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet67/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

210-машқ. Ўқинг. Олмошларни топиб, тузилишига кўра турини айтинг ва берилган жадвалга ёзинг.

1. Бу йигит ўша сизникига келиб-кетиб юрган рус аёли Марям холанинг ўғли экан. (Н. С.) 2. Мен бир неча кун илгаригидек дорбонлик қилиб турдим. (Л. Никулин.) 3. «Ҳамма айб менинг ўзимда, — давом эттирди у сўзини бошини эгиб. — Мабодо Штирлицни жазолайдиган бўлсангиз, мен қаттиқ изтиробда қоламан: мен уни содиқ курашчи сифатида жуда ҳурматлайман». (Ю. Семёнов.) 4. Мана бу ўғил бола гап бўлди. (Н. Бирюков.) 5. Ойниса у-буга машғул бўлиб кўрди. (Ҳ. Ғ.) 6. «Мени ҳар нима десангиз ҳам камлик қилади», — деди чуқур нафас олиб Абдусамат. (М. Салом.) 7. Лекин қариндошимиз уни-буни баҳона қилиб пайсалга солаверганидан, ...Шерназар бобоникига олиб бордилар. (Н. С.) 8. Галя ўсди, шод, қувноқ, Қайғу унга бегона. (Мирм.) 9. Шу-шу бўлди-ю, Турсунбой Зебихонга рўпара келолмайдиган бўлиб қолди. (С. Аҳм.) 10. Аллақандай занг босган машиналарни эпақага келтириш, ремонт устахонаси ташкил қилиш, ёнилғи тақсимлаш учун махсус колонкалар ўрнатиш каби ишлар ҳам унинг бўйнида. (Ж. Абд.) 11. Унинг ҳар бир ҳаракати, ҳар бир сўзи ва ҳар бир қилиғи жуда ҳам ёқарди менга. (М. Салом.)





Содда олмошлар

Қўшма олмошлар

Мураккаб олмошлар

Жуфт олмошлар















211-машқ. Ўқинг. Қисмлари вертикал чизиқ билан ажратилган олмошларни имло қоидаси асосида (қўшиб, ажратиб ёки чизиқча билан) ёзиб, гапларни кўчиринг.
1. Ҳа, айтмоқчи, ҳали қозиқда осиғлиқ турган терига кўзинг тушдими — ана/ўша биз ов қилган бўрсиқ териси бўлади. (Ҳ. И.) 2. Шу/шу юрагидагини яширмай қўйди. (Ж. Абд.) 3. Мана/шу давра Абдусамат Ҳалимовнинг барча қилмишларини ювиб ташлаётгандай эди назаримда. (М. Салом.) 4. Гапингга қўшилмайман, ўртоқжон, йўқ, мени енгма, ўша/ўшасан ҳалиям, фақат бир оз тўлишибсан. (Ж. Абд.) 5. У Мўътабар билан бирга одим отар экан, ҳар/бир чинор, ҳар/бир гулзор ёнидан ўтганда, ...қалби ғулғула билан ёнарди. (М. Салом.) 6. Ҳўл бўлган бир/неча тола сочи манглайига тушиб қолибди, тим қора кўзларида эса ғалати бежолик. (М. Салом.)7. Машиналарнинг ғириллагани, алла/кимларнинг хаҳолаб кулиши, ўзаро гаплари Моҳидилни ўрнидан турғизиб юборди.(Ж. Абд.) 8. Чақалоққа у/бу ол. (С. Аҳм.) 9. Алла/нималар ҳақида кулиб гаплашардилар. (М. Салом.) 10. У ҳеч/кимга сўз қотмайди, биров бир/нимани сўраса, ерга қараб қисқа жавоб беради, уй ишига қарашади, ...бўш вақтида мана/шу арқон каравотда деворга қараб, чордона қуриб ўтиради-ю, товуш чиқармай... куй мақомига тебранаверади. (А. Қ.) 11. Наҳотки, ҳеч/нима деёлмасам, ...гапни нимадан бошласам экан-а? (М. Салом.) 12. Ким билади, ҳали бундай одамларнинг неча/нечасига дуч келарман.. (М. Салом.) 13. Ҳовли жимжит. Айвонда хира осма чироқ алла/нечук кир ёғду тўкиб турарди. (А. Қ.)


212-машқ. Ўқинг. От, сифат, сон ва олмошларни топиб, тўлиқ морфологик таҳлил қилинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг морфемаларини изоҳланг.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling