Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
217-машқ. Ўқинг, биргалик нисбати шаклидаги феълларни аниқланг, уларнинг ясалиши ва маъносини изоҳланг; кўчириб, биргалик нисбати ясовчи аффикс тагига чизинг.
Бу ўринда бугунги одамларга жуда яхши ўрнак бўладиган яна бир тоифа, чин ватанпарварлар авлоди ёдимга тушди. Улар тарихга жадидлар деган ном билан кирган одамлар эди. Бугун биз улар ҳақида кўп гапирамиз, уларнинг шаънига мадҳиялар ёғдирамиз-у, лекин аслида ўз фаолиятларини нечоғли азобларда, таъқиблар остида, ҳақоратларга кўмилган ҳолда ўтказганларини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Ахир, жадидларни, биринчи навбатда, чор ҳукумати доимий таъқиб остида тутган, уларнинг ҳар бир қадамини назардан соқит қилмаган, улар нашр этган газеталарни ёпиб қўйган, чиқарган китобларини тақиқлаган, мактабларини беркитган. Жадидларни маҳаллий уламолар ҳам, дин пешволари ҳам ёқтиришмаган, уларни «калтадум» деб, исломнинг душмани деб аташган, кофирликда айблашган. Жадидларни маҳаллий бойлар ҳам қўллаб-қувватламаган, уларни моддий бойликларни беҳуда ва бефойда совурадиган, қуруқ гап сотишдан бошқага ярамайдиган ортиқча одамлар деб ҳисоблашган. Лекин энг ёмони шундаки, баъзи амалдор зиёлилар ҳам жадидларни тан олган эмас, уларни халқ йўлида, унинг кўзини очиш, маърифатли қилиш йўлида, унинг ҳаётини янгилаш, дунёнинг олдинги халқлари даражасига кўтариш йўлида жонбозлик қилаётганликларини тушунган эмас, аксинча, асрлар давомида кўникилган турмуш тарзини бузиб, ҳаммани бесаранжом қилаётган, аллақандай янгиликларни жорий қиламан деб одамларни ташвишга қўяётган, ҳузур-ҳаловатини бузаётган кучлар деб билишган. (О. Шарафиддинов) 218-машқ. Ўқинг, орттирма нисбат шаклида қўлланган феълларни топиб, уларнинг ясалиши ва маъносини изоҳланг. Гапларини кўчириб, орттирма нисбат ясовчи аффикс тагига чизинг. I. 1. Одамнинг одами юрт ишида, халқ ишида ўзини кўрсатади. (О.) 2. Бошқа ҳамроҳлари каби тунни совуқ айвонда похол устида бир амаллаб ўтказди. (Ҳ. Ғ.) 3. Эндигина қизил югура бошлаган узумлар ўтган-кетганларнинг ташналигини қондирарди. (Н. Бирюков.) 4. Рустам сафдан ажралиб қолганига юраги бир оз ҳовлиқди, нафасини ростлаб олгач, юришини тезлатди. (В. Ғафуров.) II. Самарқандда муттасил қирқ йил ҳукмронлик қилган Улуғбек замонида талайгина янги бинолар қад кўтарди. Аммо бобоси асосан мачит, мақбаралар қурдирган бўлса, Улуғбек фан саройлари қурдириш билан шуҳрат топди. У ҳарбий шон-шавкат кетидан қувмади. Ҳамма нарсадан кўпроқ уни математика ва астрономия қизиқтирарди. Бу фанлар соҳасида у беқиёс юксакликка кўтарилди, осмон сайёралари ҳаракатини шарҳлади ва астрономик жадвал яратиб, бутун жаҳонга донг таратди. Ўзи каби фанга содиқ дўстлари билан биргаликда осмон сайёраларини кузатадиган асбоблар яратди. Қишиларда илму маърифатга муҳаббат уйғотишга интилди. Қўл остидаги шаҳарларда мактаб ва мадрасалар солдирди. (Л. Бать.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling