Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet72/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

220-машқ. Қуйидаги феълларни ўқинг, бир ўзакдан ҳосил бўлган турлича феъл шакллари орасидаги фарқни тушунтиринг.

Ясади, ясанди, ясалди, ясашди, ясатди; ютди, ютишди, ютқизишди, юттирди, ютинди, ютилди; кўрилди, кўришди, кўрсатди, кўринди, кўргазди, кўрди; кийди, кийгизди, кийинди, кийилди, кийишди; ўтишди, ўтинди, ўтказди, ўтилди, ўтди; қирди, қиринди, қирдирди, қиришди, қирилди; урди, урилди, уринди, уришди; ечишди, ечилди, ечдирди, ечинди, ечди; сўради, сўратди, сўрашди, сўралди.




221-машқ. Қуйидаги феъллардан турли феъл нисбатларини ясанг.

I. Атамоқ, басталамоқ, билмоқ, битмоқ, бошламоқ, боғламоқ, бўйсунмоқ, гапирмоқ, гулламоқ, димламоқ, емоқ, елпимоқ, ёзмоқ, ёймоқ, жуфтламоқ, жўваламоқ, зерикмоқ, йиғмоқ, кертмоқ, куйламоқ, лақилламоқ, мустаҳкамламоқ, никелламоқ, овламоқ.


II. Ос, оқди, савади, сана, сепган, сўзла, табриклади, тара,тўхта, тилади, толди, тўпла, улгурди, учра, алдаган, фарқлади, хотирла, чайқа, чертди, бойи, бўша, шошган, эг, элади, югур, юр, ютди, ўқла, қавиди, қайғурди, борса, қопла, ғовлади,ҳисоблади.


222-машқ. Ўқинг, икки ва ундан ортиқ нисбат ясовчи аффикс олган феълларни топиб, қайси нисбатга киришини айтинг.

1. Ёз ўтган, куз боши бўлса-да, ҳаво тип-тиниқ, зангори, қуёш яхши қиздирар, юзлардан томчи-томчи терларни юмалантирар эди. (О.) 2. Чўлбобонинг боғидан келтирилган сават-сават мевалар тўй дастурхонига қўйилганда, меҳмонларнинг кўзи ёнди. (Ҳ. Ғ.) 3. Қатта мис самоварга қайта-қайта сув тўлдириб, ўти янгиланади. (Ҳ. Ғ.) 4. Узоқдан тепловоз қалбининг гупиллаб уриши эшитилар, унинг манглайига қўндирилган прожекторнинг ёрқин шуъласи кўзни қамаштирарди. (Ҳ. Ғ.) 5. Сарой баҳор қуёшининг нурларида мавжланади. Дарвоза байроқлар билан безатилган. (Л. Бать.) 6. Райҳон одми сатин кўйлагини кийди, Маҳфузани кийинтирди. (Ҳ. Ғ.)




223-машқ. Ўқинг, ўтимли ва ўтимсиз феълларни топиб, маъноларидаги фарқни тушунтиринг. Аввал ўтимли, кейин ўтимсиз феъллар иштирок этган гапларни кўчиринг.

Шу ўринда олис замонларда ўтган аждодимиз Широқнинг Ватан йўлидаги буюк фидокорлиги ёдимга тушади. Биз бу одамнинг оддий чўпон бўлганини биламиз, холос. Унинг ўзи қанақа одам бўлган, ёшми, кексами, бола-чақалари бўлганми-йўқми эканидан бутунлай бехабармиз. Лекин шуни аниқ айтиш мумкинки, у бирор мактабда ўқиб, хат-савод чиқармаган бўлса керак. Яна шуниси аниқки, у телевизор кўрмаган, радио эшитмаган, газета ўқимаган. Бинобарин, Ватанни севиш, унга жон фидо қилиш кераклиги ҳақидаги хитоблар-у сийқаси чиққан баландпарвоз чақириқларни эшитмаган. Лекин юртига бостириб келган ёвни саҳрога олиб бориб адаштириб келишга қарор қилганида, саҳродан ўзининг ҳам соғ қайтиб келмаслигини яхши билган. Демак, она-Ватанини ёвдан сақлаб қолиш учун онгли равишда жонини қурбон қилишга отланган. (О. Шарафиддинов)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling