Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet80/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

244-машқ. Ўқинг. Феълнинг вазифадош шаклларини (соф феъл, равишдош, сифатдош, ҳаракат номи) топиб, уларни тўлиқ таҳлил қилинг.

Табриклайман, холажон! — деди Гулсум Ферузанинг хатини кўкрагига босиб. — Дугонам бахтини чўлдан топибди! Лекин Райҳон бу хатга нечундир қувонмади. У ўйга ботиб, Гулсумни ҳам бир нафас унутди. Унинг кўз олдида бултурги ёз, Феруза билан Шералининг шу ҳовлида, ҳов анови ариқ бўйидаги якка туп олма тагида имтиҳонга тайёрланган кезлари жонланди. Улар Мирзачўлга бир вагонда бирга кетишди. Гарчанд улар чўлнинг бошқа-бошқа ерига тушган бўлса ҳам, бир-бирларига хат ёзишиб туришгани Райҳонга маълум. Райҳон Шералини яхши билгани учунми ёки Ферузанинг у билан дўстлиги самимийлигига гувоҳ бўлгани сабабданми, ҳар ҳолда умрининг бундан кейини ҳам бир-бирига яқин бўлишини истарди. (Ҳ. Ғулом.)




245-машқ. Ўқинг, тусланган, феълларни топиб, тусловчи қўшимчаларни аниқланг, уларни тусловчи қўшимчаларнинг турларини ҳисобга олган ҳолда, уч устунга ажратиб ёзинг; шахс-сонини изоҳланг.

Мен ҳеч кимни маломат қилмоқчи эмасман, бунинг учун менинг ҳаққим ҳам йўқ. Лекин, назаримда, шундай туюладики, биз кейинги вақтларда Ватанга муҳаббатимизни кўпроқ «гап сотиш» йўли билан ифодалашга берилиб кетганга ўхшаймиз...


Бир мисол келтираман: кейинги пайтларда анча-мунча одамлар телевизор орқали, ёки матбуот саҳифаларида сира хижолат тортмай, «мен фалон соҳада Ватан учун 30, 40 ёки 50 йил хизмат қилиб қўйганман», дея мақтанадиган бўлиб қолишди. Бироқ одам ўзи тўғрисида шунақа деганида қилган хизматларини писанда қилаётганга ўхшаб кетади. Албатта, бирор соҳада 30 йилми, 40 йилми ишлагани жуда яхши — бунинг учун фақат раҳмат айтиш ва бошқа йўллар билан рағбатлантириш керак. Лекин нима учун буни — бутун умр бўйи тирикчилигини ўтказиш учун маош олиб қилган ишини ўзининг ватанпарварлиги деб тақдим этиши керак? Йўқ, биродарлар, ҳар нима бўлганда ҳам, мен Ватан севгисини олийроқ, юксакроқ бир хислат деб биламан. (О. Шарафиддинов)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling