Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet83/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

250-машқ. Ўқинг, ҳозирги замон феълларини топиб, турини аниҳланг. «Ҳозирги замон давом феъли» ва «Ҳозирги-келаси замон феъллари»ни икки устун шаклида ёзиб, ясалиши ва тусланишини тушунтиринг.

Текисликка ёққан ёмғир тоғ тепасига қор бўлиб тушган экан... Тоғнинг ярмидан пасти ёмғирдан кейин қорайиб, хиёл буғланиб туради ва унча аниқ кўринмайди.


Текисликнинг узоқ четидан чиқиб келган юк машинаси шу тоққа қараб жадаллаб боряпти.
Шағал ётқизилган йўлда ёмғир кўлмаклари учрайди. Ғилдираклардан сачраган сув борт тахтасига шатиршутур урилади ва йўл бўйида очилган лолақизғалдоқларни жимгина силкитиб ўтади. (П.Қодиров)


251-машқ. Ўқинг, келаси замон феълларини топиб, турини аниқланг ва «Келаси замон гумон феъли», «Келаси замон мақсад феъллари»ни икки устун шаклида ёзиб, шахс-сон аффикслари тагига чизинг.


1. Мен Ҳиротга Султон Ҳусайн Бойқаро ҳазрат олийларининг амри билан тўппа-тўғри жанг майдонидан келдим. Улуғ султон ўз фуқароларини бахтиёр ва бадавлат қилмоқчилар, адолат йўли билан мамлакатни гуллатиб-яшнатмоқчилар; ёрдамга муҳтож бўлган ҳар бир кимсага кўмаклашмоқчилар. (Л. Бать.) 2. Мени кутгил ва мен қайтарман Ўлимларни қолдириб доғда. 3. Фақат агар унасанг, Яна бир шарт қўярдим. (Ҳ. О.) 4. Ким билади, балки Мирҳайдар отамни ҳам оёғидан чалар бир кун...(О.) 5. Мен сизни бир марта ҳимоя қиларман, икки марта ҳимоя қиларман, охир-оқибатда ҳимоя қилолмай қолишим мумкин. (С.Аҳм.) 6. Азизжон ҳеч қандай илмий асосга суянмаган ҳолда пахтачиликка ёввойи пуштни киритмоқчи. (Ў.Усм.)


252-машқ. Ўқинг, буйруқ-истак майли шаклида қўлланган феълларни топиб, шахс-сонини изоҳланг.

1. Улуғ ишингизни асло ташламанг! Сиз яратган «Хамса» санъат оламида чинакам мўъжиза бўлди. Шу билан қаноатланиб қолманг. Ўз она тилингизда битган ғазалларингизни бир неча девонга тўплагансиз; шуларни бир-биридан ажратинг ва ҳар қайсисини ўзига муносиб ном билан безанг. (Л. Бать.) 2. Сизларнинг шу ерда юқори ҳосил олишингиз — тўқайни ўзлаштириш билан баробар, илтимосим шуки, ерга эҳтиёт бўлинглар. Олтин еримизни кўз қорачиғидай сақланглар. Агротехникани маҳкам ушланглар. (Ҳ. Ғ.) 3. Қизим, бахтли экансанки, ...пахтакорлик йўлига кирибсан. Бу йўлдан зинҳор-зинҳор тойма, йилдан-йилга нахтани кўпайтиравер. Бизнинг машиналаримиз толаси узун-узун, биринчи сорт пахтани яхши кўради. Буниям унутма. (О.) 4. Кел ипакдай сочларингга мен Нурдан лента ясаб тақайин. (Мирм.) 5. Мингдан ортиқ харидор... Бири дейди: «Юз жийрон — Совға қилай, ол, жиян!» Бошқаси дер: «Минг бош қўй — Берай қилгин катта тўй!» Яна бири дер: «Дўстим, Ол қирқта сувсар пўстин. Фақат отинг бер менга!» Овчи унга дер: «Нега?» (Қ. Ҳ.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling