Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet91/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

Кўмакчи


281-машқ. Ўқинг, кўмакчиларни топиб маъноси ва вазифасини айтинг.


1. Юнус Ражабийнинг ўзбек музика санъатини ривожлантириш учун қўшган ҳиссаси бебаҳо ва улкандир. (С. Кароматов.) 2. Гоҳо илон каби буралиб, Гоҳ бўлинар мингта ирмоққа. (Мирм.) 3. Бутун қўшинда Навоийга Мусабекдан кўра содиқроқ кишини топиш маҳол эди. (Л. Бать.) 4. Нағалли оғир этиклар эндигина ёққан қор устида сабрсизлик билан депсинишади. (Н. Т.) 5. Шу йўлдан жўнаган пўлат паровоз, Худди шу йўл узра тўхтайди сокин. (Мирм.) 6. Ёқуб... шошилганча Самарқанд сари йўл олди. (К. Моисеева.) 7. Шу тариқа малика бу ерда қиёмга қадар бўлар, кейин қалъага қайтиб кетарди. (К. Моисеева.) 8. Ростгўйлик билан инсон камолотга етишгай, Қўш тил бўлар эл ичра одамларнинг илони. (Мирм.)


282-машқ. Ўқинг, кўмакчиларни аниқлаб, уларни асл кўмакчилар, от-равиш кўмакчилар ва феъл кўмакчиларга ажратиб, ўзи боғланиб келган сўз билан бирга уч устун шаклида ёзинг.

1. Чеварасининг сурати келгандан бери кампир оромини йўқотди. Тошкентга қараб талпиниб қолди. (С. Аҳм.) 2. Космонавт бўлиш учун математикани, физикани яхши билиш керак. (С. Аҳм.) 3. Урушдан аввал қанақа яшашган бўлса, ундан кейин ҳам ўзгаришсиз бир хил умр бошланди. (С. Аҳм.) 4. Навоий шеърият оламининг ана шу шери билан беллашмоғи керак. (Л. Бать.) 5. Бола-чақалардан тортиб кампирларга қадар барчаси далада меҳнат завқини сурадилар. (О.) 6. Қадимий фалакиёт олимларнинг китобати билан таниша борганинг сари, илгари сенга муаммо бўлиб кўринган жумбоқларнинг сирини аста-секин еча боришинг турган гап. (К. Моисеева.) 7. ёлғиз майин, енгил шаббода Водий ичра танҳо тентирар. Симоб каби тиниқ ҳавода Шитирлашиб япроқлар титрар. (Ҳ. О.)




283- машқ. Ўқинг. Кўмакчи отларни ва от кўмакчиларни аниқлаб, алоҳида-алоҳида кўчиринг, улар орасидаги фарқни тушунтиринг.

1. Кароматов унга Акбаров ва Тошев ҳақида саволлар берди. (П.Қ.) 2. У студентлар ичида энг яхши модаларни танлаб киярди, сочини бўлса кунига ҳар хил причёска қилмаса, кўнгли жойига тушмасди. (С. Аҳм.) 3. Сўзлари орасида «Суғд» ва «Хоразм» маданиятлари, Навоийнинг тили, Амударё тўғони масалаларидан бошлаб то атом бомбасига қадар турли мавзуларда гап борар эди. (0.) 4. Исмоилжон Башоратнинг қўлидан чамадончани олиб, машина томонга юрди. (С. Аҳм.) 5. Пўлатжон ариқ бўйида, ўрилган пичаннинг устида, чалқанча ётиб ашула айтмоқда эди. . Ё.) 6. Каттакон бак олдида чой дамланган тунука чойнакни чўққа қўйиб ўтирган чолнинг ёнига тушиб кетаётган эди, узоқдан машина чироғини кўриб тўхтади. (С. Аҳм.)


284-машқ. Нуқталар ўрнига сари, билан, учун, бери, кейин, қадар, довур, ичра кўмакчиларидан мосини қўйиб гапларни кўчиринг, уларнинг қайси келишик шаклидаги сўз билан келганини айтинг.

1. Юрак дала ... талпинарди. (Мирм.) 2. Умр — доно ... жуда қисқа, танбал ... керагидан ортиқ узун! (Ш.) 3. У уйга яқинлашган ... баҳона топишга шошарди. (С. Аҳм.) 4. Зебихон шу тариқа ўзини олисроқдан бир муддат намойиш қилиб тургандан... гавдасини ғалатироқ эгиб кескин бурилди-да, кетди. (С. Аҳм.) 5. Мажлис ярим кечага... чўзилди. (Ш. Сиддиқий.) 6. Юнус Ражабий халқ бойлигини тўплаб, беш томлик китоб қилиб нашр этди ва бу ... беш бебаҳо ҳайкал яратди. (С. Кароматов.) 7. Шукрона айт аввал парча нон учун, Сўнг қултум сув учун шукрона такрор... (А.О.) 8. Узоқдан Навоийнинг қораси кўрингунига ... у амирнинг келишига ишонмасди. (Л. Бать.) 9. Зулмат ... нур ёғилгандай, ҳувиллаб турган ҳовли бир нафасда шодликка тўлди. (Ж. Абд.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling