Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet87/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

262-машқ. Ўқинг. От, сифат, сон, олмош ва феълларни топиб, морфологик таҳлил қилинг.


Ҳаётнинг ўзида сиз қилишингиз мумкин бўлган юмушлар оёқ остидан чиқиб қолади. Ҳозир ўзи турган жойда ободончилик ишларига ёрдам бераётган, мактабларга, болалар боғчаларига кўмаклашаётган, ижодкорларнинг китобларини чоп эттиришга мададлашаётган, қўли қисқароқ оилаларга болаларининг тўйларини ўтказиб бераётган ва яна қанчадан-қанча саховатпеша ишларни қилаётган одамлар ҳақидаги хабарлар кўпайиб қолди. Буларнинг бари эл-у юрт равнақи йўлида қилинаётган савоб ишлардир. (О.Шарафиддинов)


РАВИШ


263-машқ. Ўқинг, равишларни топиб, маъноси, сўроғи ва грамматик хусусиятларини айтинг; ўзи боғланган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг.

1. Озроқ подада юрмаса, биз бунда эплолмайдиганга ўхшаймиз. (С. Аҳм.) 2. Низомжон у ёқдан-бу ёққа юради, сал товуш келса дарров аланглайди. (С. Аҳм.) 3. Тилмоч жим ўтирганини кўрган Ўғилниёз хола пастдан луқма ташлади. (X. Деряев.) 4. Қўшниникига томизғи сўраб кирган Ҳажалхон бир зумда бир талай гап топиб чиқди. (А, Муҳиддин.) 5. Каттагина кул ранг чамадонини кўтариб олган Феруза ҳозиргина ўзи тарк этган вагон билан йигирма қадамча ёнма-ён юриб борди. (Ҳ. Ғ.) 6. Қиз этакларини ҳилпиратиб олдинда шамолдек елиб борарди. (С. Аҳм.) 7. Геологлар экспедициясидаги Матлуба деган қиз жўрттага бир иш билан Яккакапада қолиб кетди. (А. Эшонов.) 8. «Виллис» ҳануз шу ерда эди. (А. Қ.)




264-машқ. Ўқинг. Ҳолат равишларини аниқлаб, сўроғи ва гапдаги вазифасини айтинг; уларни ўзи боғланиб келган сўз билан кўчиринг.

1. Тошпўлатнинг ёрдамчилари бирин-сирин келишди. (Н.Бирюков.) 2. Гулзордаги анвойи гулларнинг япроқларини биров эринмасдан битталаб артиб чиққандай. (Ҳ. Ғ.) 3. Карима ошхонага аста кириб кетди. (Ҳ. Ғ.) 4. Улар ёнма-ён ўтирдилар. (Ҳ. Ғ.) 5. Водийларни яёв кезганда, Бир ажиб ҳис бор эди менда. (Ҳ. О.) 6. Ашула эшитаётган бўлиб, зимдан Чорини кузатди. (X. Деряев.) 7. Сиз баҳузур дам олиб ётаверинг, дарров келиб овқатга уннаб юбораман. (С. Аҳм.) 8. ...Ярим кечагача чувалчангнамо ҳарфларни ўз қўли билан териб, биринчи нутқини зўрға ёзиб бўлди. (А. Қ.) 9. Ҳалима ўзининг учқўрғонлик эканини бехосдан эслаб қолди. (Н. Бирюков.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling