Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
- Bu sahifa navigatsiya:
- 255-машқ .
253-машқ. Ўқинг. Шарт майли шаклидаги феълларни топиб, ясалиши ва тусланиши, замон ифодалаш хусусиятини тушунтиринг.
1. Хаёл билан бўлиб кўчага чиқаётсам, эшик олдида сариқ фуфайка кийган, кулча юзли нотаниш бир қиз рўпара бўлди. (О. Ҳусанов.) 2. Сен ҳайқирсанг кўпириб, ғунча табассум этар, Булбул қўшиғи билан бўстон жаранглаб кетар. (С. Назар.) 3. Кимга кулиб боқса қуёшли даврон, Саодат ўлкаси бўлса диёри, Бўлмас юрагида заррача армон, Яшнар меникидай кўнгил баҳори. (С. Назар.) 5. Кийинтирсам сени баҳорга, Юлдузларни ўрасам қорга, Олиб келиб олдингга қўйсам, Ҳам юлдузни, ҳам сени суйсам... Шунда сенинг кўнглинг тўлурму? (Ҳ. О.) 254-машқ. Ўқинг. Феълларни топиб, майли, замони ва шахс-сонини изоҳланг. I. Ўктам китель тугмаларини ечиб, «Уҳ!» деб елпинди ва секин сўз бошлади: “Ўртоқ Акаскин, Собир тўғри айтадилар. Ғўза парваришни қаттиқ суяди. Ҳосилот раиси суст, бепарво, аммо жон Қаримқул ота, ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб, иштиёқ бнлан меҳнат қилайлик. Сув, ўғит, гўнг беришларни, чеканка ва чопиқларни жойида ўтказиб, агротехниканинг қонун-қоидаларига том риоя билан ишлайлпкки, ғўзамиз бақувват бўлсин, даламиз диркиллаб турсин”. (Ойбек.) II. Дарвишона яшамоқни ихтиёр этган бўлсангиз, бирор фойдали меҳнат билан шуғулланинг: деҳқончилик қилинг, кавшдўзликними, тўқувчиликними ўрганинг. Тиланчилик қилиш, топганингизни ўзингизга ўхшаш бекорчилар билан баҳам кўриш номус. Бу касб инсонни улуғламайди, балки маънавий тубанликка олиб боради, меҳнатдан қўл силтаманг, одамлардан юз ўгирманг, аксинча уларга кўмаклашинг. (Л. Бать.) 255-машқ. Ўқинг, туб ва ясама феълларни аниқлаб, уларни икки устун шаклида ёзинг. Ясама феълларнинг қандай усул билан ясалганини тушунтиринг. I. Айни вақтда қўш сурнай ва тўрт чирманда ҳавони кучли ва тантанали садолар билан янгратиб юборди. Бир неча қиз ўз-ўзидан рақсга тушиб кетди. Мана қулочкаш чапак чалиб, овозини қалдироқдай гумбурлатаётган Собир Эрматов — Анорхон ноз ва шўхлик билан ўйин гирдобига кирганда —бардош қилолмади, узун, қудратли қўлларини мардона силкиб, ўйнаб кетди. Қайноқ йигит даврада бир айланди-ю, бир қўли билан Ўктамнинг қайишига чанг солиб, дўстини ўртага тортди. Ўктамнинг юзи оловланди, бир дам тихирлик қилиб, кейин ўз билганича ўйнади, Собирнинг атрофида айлана бошлади. Теваракда қийқириқ авжга чиқди. ...Хадича хола гулдор кўйлагининг кенг, узун енгларини ҳилпиратиб, ...мақом билан йўрғалай бошлади. (Ойбек.) II. Биз Маша билан баҳт ҳақида кўп ўйлардик. Бахт нима? Биз шу қадим чўлда яшаб, бахт — меҳнат, бахт — кураш,бахт — инсонлар билан ҳамжиҳатлик эканлигини англадик. Бахт — тер тўкиб топилган бир бурда ширин нон эканини тушундик. (Ҳ. Ғ.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling