Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet92/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

285-машқ. Ўқинг. Қўмакчи ва равишларни топиб, фарқини изоҳланг. Кўмакчиларни ўзидан олдин келган от ёки отлашган сўз билан бирга кўчиринг.

1. Улар икки ёнидан қалин дарахтлар саф тортган теп-текис хиёбонлар, илон изи сўқмоқлар, кишига ажойиб эртаклар ҳадя этувчи ғорлар ёнида бўлишди. (Ж. Абд.) 2. Яқинда ташкил этилган ўзаро мусобақаларнинг натижалари тўғрисидаги хабарлар ҳам вақт-вақти билан етказиб турилади. (Ж. Абд.) 3. Охири Туябулоққа яқин бир пионер лагерининг автобусини ёллашга тўғри келди. (Ж. Абд.) 4. Тепаликлар устида қор уюмлари... тушга яқин эриб яна қумга сингиб кетардилар. (Ж. Абд.) 5. Шамси аввалига анграйиб туриб қолди-ю, кейин шошиб. эгарга минди. (С. Аҳм.) 6. Нонуштадан кейин, одатдагидек, кийиниб, комбинат сари жўнади. (Мирм.)




Боғловчи


286-машқ. Ўқинг, боғловчиларни топиб. уларнинг грамматик маъноси ва вазифасини изоҳланг; тенг ва эргаштирувчи боғловчилар ўртасидаги фарқни тушунтиринг.

1. Энди гоҳ мовий тус олиб, гоҳ қорамтир рангга кириб, гоҳ оппоқ кўпикланиб мавж ураётгаи денгиз тўлқинларини тез-тез келиб кўраркан, у буни айниқса яққол ҳис этди. (Л. Бать.) 2. Лекин Қаландарга на гўшт татиди, на қимиз! (О. Ё.) 3. Йўл шундай текис эдики, гўё биз қизил поёндоз устида кетаётгандай эдик. (К. Абуков.) 4. Айвондаги ғўлалар тамом бўлди, аммо тараша қилинадиган ўтинлар ҳали уюлиб ётарди. (К. Абуков.) 5. Меҳри билан кампир машиналар ва уларда ишлаётган одамлар ҳаракатини кузата-кузата бўёқ ва пардозхонага ўтдилар. (С. Аҳм.) 6. Агар умумий мажлис қарор чиқарса, шу пулларнинг ихтиёрини сенга топшираман. (С. Аҳм )


287-машқ. Ўқинг, боғловчиларни топиб, тенг боғловчиларнинг турларини аниқланг. Тенг боғловчилар иштирок этган гапларни кўчиринг ва боғловчининг нима учун қўлланганини айтинг.

1. Малика на юриб чарчайди, на совуқдан шикоят қилади. (Ҳ. Ғ.) 2. Навоий фармонни хотиржам тинглади, вазирга иззат-икром билан жавоб қилди, аммо унинг қалбида бўрон гурилларди. (Л. Бать). 3. Осмон оқара бошлаган, боғдаги юксак оқ теракларнинг учлари ялтираб қолган, лекин ҳали офтоб чиқмаган эди. (О. Ё.) 4. Дам салобатли, дам жозибадор янгровчи танбур садоси тингловчини гўё сеҳрли қайиғи билан аллақандай мафтункор соҳил сари бошлар, гоҳ тебратиб, гоҳ тўлқинлатиб борарди. (Ж. Абд.) 5. Шоир ўзининг тинчлик, инсон ва унинг бурчи тўғрисидаги фикрларини бу достоннинг мазмуни ва мундарижасига сингдирди. (Л. Бать.) 6. Қаерда ёш-яланг тўпланган бўлса, катта чойхона ё гузар бўлса, у ерда ўйин кўрсатади... (О.) 7. У кетди. У кетди-ю, хаёлимда ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди... (Ў. Ҳ.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling