Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet100/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

308-машқ. Ўқинг. Кўмакчи, боғловчи, юклама ва модал сўз, шунингдек, ундов ва тақлид сўзларни аниқланг, уларнинг маъно ва вазифасини тушунтиринг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни морфемаларга бўлинг.

1. Демак, у ишончли қўлда. Унинг тақдири хақида ғамхўрлик қиладилар. (Ш.) 2. Унинг дам у ёққа, дам бу ёққа сакраб гул териши капалак орқасидан қувлаган ёш болани эслатарди. (Ж. Абд.) 3. Вой-ей, ўшанга хафа бўлиб ўтирибсанми, аллақачон қайтиб келган. (Л. Маҳмудов.) 4. Холидага хат ёзиш учун уч марта қоғоз-қалам олдим-у, аммо ёзолмадим. (Ў.Ҳ.) Икковлари жийдазор оралаб, дала томон юришди. (О.) Январнинг ўн бешида колхозлар ёппасига чўл сари отланди.. (О.) 7. Овулга тушган қўноқни эт билан, қимиз билан сийламаган қозоқни булар қозоқ демайди. (С. А.ҳм.) 8. Ассалому алайкум, Роҳила кеннойи, яхши келдингизми? (Л. Маҳмудов.) 9. Чол шилдир-шилдир оқаётган ариқча бўйлаб борарди. (С. Назар.)




309-машқ. Ўқинг. 1. Мустақил сўзларни аниқлаб, қайси сўз туркумига киришини айтинг. 2. Ёрдамчи сўзларни топиб, турлари ва вазифасини тушунтиринг. 3. Ундов ва тақлид сўзларни топиб, уларнинг мустақил ва ёрдамчи сўзларга ўхшаш ҳамда фарқли хусусиятларини изоҳланг.

1. Солдат. Юлдузли қалпоқ, яшил гимнастёрка, галифе шим, йўғон камар, кирза этик. Қадам босганда ер гурсиллайди. Мен йигитларнинг армияга кетаётгандаги қиёфаси билан армиядан қайтгандаги қиёфасини фикран таққослаб кўраман. Ер билан осмонча фарқ. Хизматга чақирилган озғин, рангпар йигитлар кўзлари чақнаб, норғул, қип-қизил бўлиб қайтишади. Армия — йигит учун чиниқиш мактаби. Бунинг устига, йигит армиядан ҳунарсиз қайтмайди. (Ҳ. Ғ.)


II. Пастдаги сой ва сой бўйидаги қўрғон кўринмас, фақат сойнинг у юзидаги боғлар орасидан ўчоқларда ёнган олов шуъласи милт-милт этарди. Қашқир отини ниқтаб қирдан энди туша бошлаган ҳам эди, қаердадир олдинда, оламни чулғаб олган майин қоронғилик орасида, бирдан лов этиб гулхан ёнди. Гулхан хийла олисда ёнса ҳам, унинг айланасида ивирсиб юрган аллақандай кўланкалар кўзга чалинди. Сал ўтмай амир айтган иккинчи гулхан ҳам лов этиб ёнди-ю, қўрғоннинг баланд деворлари атрофида, дарвоза олдида от ўйнатиб юрган суворилар кўринди. (О.Ё.)


Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling