Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet99/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

305-машқ. Ўқинг, якка ва такрорланган ҳолда қўлланган тақлид сўзларни топиб, маъносидаги фарқни ва гапдаги вазифасини айтинг; уларни икки устун шаклида ёзинг.

1. Ташқарида от туёқларининг дупури эшитилди. (О. Ё.) 2. Ғир-ғир эсар эди кузги шабада, Чирт-чирт этиб тушар эди япроқлар. (С. Назар.) 3. Ширр... этганда ўт тушмасин зинҳор Пахтакорнинг анор бағрига. (Мирм.) 4. Ҳовлида югур-югур бошланган, шивир-шивир овозлар эшитилар, эшиклар шарақ-шуруқ очилиб-ёпилар эди. (О. Ё.) 5. Мўрилардан тутун бурқади, Гур-гур ёнар қоқ ғўзапоя. (Мирм.)




306-машқ. Ўқинг, отлашмаган ва отлашган тақлид сўзларни топиб, уларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг. Тақлид сўзлардаги эгалик, келишик аффикслари тагига чизинг.


1. Майна уйда ёлғиз ўтириб уй томини чертаётган ёмғирнинг такир-тукурини тингларди. Такир-тукур яна зўрайди. (Ш.Тошматов.) 2. Тешаларнинг тақир-туқури, қурувчиларнинг бақириб-чақиришганлари, ҳатто ҳавони қоплаган тўзон ҳам Навоийга лаззат бағишларди. (Л. Бать.) 3. У клуб ва чойхонадан ўтгач, ўзидан бир оз нарида ғарч-ғурч босиб кетаётган бир неча колхозчиларни кўрди. (О.) 4. Сувнинг шилдир-шилдири кучайди. (С. Аҳм.) 5. Ҳеч кутилмаганда катта кўча томонидан ноғоранинг «така-туми» эшитилиб қолди. (П. Т.) 6. У духобадай майин, ширали овози билан сўзларкан, плёнкалар шириллаб айланар, фотоаппаратларнинг чақмоқлари йилт-йилт ёниб-ўчар, авторучкалар оқ қоғозларда қитирларди. (Ҳ. Ғ.) 7. Болохона бўғотларидан мусичаларнинг ҳув-ҳуви, попушакларнинг кукуси эшитила бошлади. (П. Т.) 8. Оқ-сариқ юзли, оқиш-сарғиш сочли озғингина капитаннинг командаси билан йигитлар апил-тапил сафга тизила бошладилар. (Ҳ. Ғ.)


307-машқ. Ўқинг, ундов ва тақлид сўзларни топиб, ўхшаш ва фарқли томонларини айтинг, уларга тўлиқ характеристика беринг; “Ундовлар” ва “Тақлид сўзлар” сарлавҳаси остида икки устун шаклида кўчиринг.

1. Сув жимир-жимир қилиб оқяпти. (С. Аҳм.) 2. Оркестр тинмай ғат-ғут, гумбир-гумбир қилиб турибди. (С. Аҳм.) 3. Э-э, келинг, Оқилахон опа, қайси автобусда келишингизни билмаганим учун кутиб олгани чиқолмадим. (А. Қ.) 4. Тўрт томондан... ғир-ғир югуриб чиққан машиналар сквер майдони орқали ғат-ғут билан яна яшилликлар қўйнига учарди. (О.) 5. О, қизларнинг, аёлларнинг қўллари, уларнинг оҳангдор, аниқ, илдам ҳаракати! (О.) 6. Тун сукутини от туёқларининг дупури бузди. (О. Ё.) 7. Тошқент вокзалидаги кузатув, чўлдаги дастлабки учрашувлар — ҳаммаси... лип-лип кўрина берди.. (Ҳ. Ғ.) 8. Қих-қих, ҳа бормисан. (Л. Маҳмудов.) 9. Фақат вагоннинг бир мақомда тебранишидан чиқаётган тарақ-туруқ ҳоким эди. (С. Аҳм.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling