Ундов ва тақлид сўзлар
299-машқ. Ўқинг, ундов сўзларни топиб маъно ва грамматик хусусиятини тушунтиринг.
1. Қуллуқ, қуллуқ, ўртоқ вакила, ҳовлидагиларга мен ўзим яхшилаб тушунтириб қўяман. (С. Ан.) 2. “Хўш? — деди Ҳасан йўлда, — демак, сен мотористка бўлмоқчисан?” (Ибохон.) 3. Ҳа, баракалла! Ана энди чинакам фронтчи қиз бўлдингиз. (З. Фатхуллин.) 4. О, дўстлар, биласиз бахт учун кураш Неча-неча аср давом этганин. (У.) 5. Ҳовлида қий-чув, чапак бўрони авжга чиқди. (О.) 6. Қўш ҳўкизим, жуфт мугизим, Омочни торт, чу! (Мирм.) 7. Салом, эй лайливаш маҳбубам, ассалом, муҳаббатим! (М. Қориев.) 8. «Вой-бў-ў... — деди Моҳидил севинчи тошиб, — шунча гул-а!» (Ж. Абд.)
300-машқ. Ўқинг, ундовларни топиб, турлари ва гапдаги вазифасини айтинг. Аввал ҳис-ҳаяжон ундовлари қатнашган, кейин буйруқ-хитоб ундовлари қатнашган гапларни кўчириб, ундовларнинг тагига чизинг.
1. Қанот ёзиб учдик, гўё «Офарин!» деб боқди дунё. (Э. Раҳим.) 2. Хўп-хўп, оббо, ҳадеб бир гапни гапираверасиз- да, — деди Тешабой, жаҳли чиқиб. (М.Исм.) 3. — О-о-о... иш чатоқ, Назирқул! — деди у тиззасига шапалоқлаб осмонга қараб қолиб. (Н. С.) 4. Вой-вў, ҳамма ёқ - гул. (Ҳ. Ғ.) 5. Ўҳҳў, жуда активистка бўлиб кетибсан-ку! (Ғ. Ғ.) 6. Хушвақт сурувни ... қўрага ҳайдамоқчи бўлди: «Қур-эй, қур-эй». (С. Нуров.) 7. Қўрқмас шу ерда, аксилинқилоб ўчоғида? Эҳ, бечора бола, маъсум инвалид. (Н. С.)
301-машқ. Ўқинг, отлашган ва отлашмаган ундовларни топиб, уларнинг гапдаги вазифасини айтинг.
1. Бай-бай-бай! Мунча ҳам ширин ухлапти! Менга бер-чи, бола кўтариш эсимда бормикин... Ўҳў! Полвон қиз бўладиганга ўхшайди-ку. Баракалла. (А. Қ.) 2. Лайли ва Шириннинг оҳи, қадимий шашмақомнинг ҳазин мунги сингган Нигоранинг қалбидан... Штрауснинг мелодиялари жой олди. (С, Ан.) 3. Эй сўз санъатининг Асқар тоғлари, Юксак шеъриятнинг шаън булоқлари, Санъат майдонида чиқарганлар ном, Ассалом алайкум! Салом! Ассалом! (У.) 4. Балли, бу шароитга мослашиш белгиси. (С. Ан.) 5. Ва беизн қилган ишимдан пушаймоним ва оҳим йўқдир. (Ҳ. О.) 6. — Бас! — Нигора сапчиб ўрнидан турди. — Суюнчи олгани келдингизми? Раҳмат сизга! (С. Ан.) 7. «Чу! чу...!» деб отини савалади. (С. Ан.) 8. Ер куррасида қадим-қадим замонлардан янграган мусиқий «Қур-эй!» бундан кейин ҳам тинмайди. (С. Нуров.)
Do'stlaringiz bilan baham: |