288-машқ. Ўқинг, эргаштирувчи боғловчиларни топиб, турини айтинг; эргаштирувчи боғловчиларнинг турларини жадвалга жойланг.
Эргаштирувчи боғловчи турлари
|
Мисоллар
|
Аниқлов боғловчиси
|
|
Сабаб боғловчиси
|
|
Шарт боғловчиси
|
|
Ўхшатиш боғловчиси
|
|
1. Ҳамма гап шундаки, биз ҳали давлатнинг зўр харажатларини оқлайдиган катта конлар тополганимиз йўқ. (П. Қ.) 2. Агар ким ҳаётдан олмаса таълим, Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим! 3. Икки дўст қўлларини бошлари остига ёстиқ қилиб қум устида чалқанча ётишар, гўё шу ҳолатлари билан роҳат қилмоқда эдилар. (Ж. Абд.) 4. У ўзи кутмаган ҳолда йўлни қумликлар қаърига буриб юборган, шунинг учун машина ғилдираклари... тез-тез тўхтаб қолар... эди. (Ж. Абд.) 5. На у ён, на бу ёнга бурила олмайсан, чунки икки томонингни ҳам ҳамроҳларинг эгаллаган. (Ж. Абд.)
289-машқ. Ўқинг, боғловчиларни аниқланг. Аввал тенг, сўнгра эргаштирувчи боғловчили гапларни кўчириб, боғловчиларнинг турларини устига ёзинг.
1. Бу тасаввурлар сизни шундай чулғаб оладики, гўё ҳамма нарса кўз олдингизда аста жонланиб бораётгандай туюлади. (Ж. Абд.) 2. Гоҳ кўзларини ўйнатар, гоҳ жилмаяр, гоҳ яна бошини кўкси узра тутиб турган даста гуллар ичига суқар эди. (Ж. Абд.) 3. Уни на тошқин, на бўрон, на ўт-олов емира олади, на зилзила, на туҳмат қиличи қўпоришга қодир! (Ж. Абд.) 4. Асрлар бўйи сув чиқариш учун курашлар боради-ю, лекин бу кураш охирига етмай қолиб кетаверади. (Ж. Абд.) 5. У дўстининг бевақт келганига ажабланмади, чунки уларнинг ҳаётида бундай тунги учрашувлар кўп бўлиб турарди.(Л. Бать.) 6. Агар ҳар ким биттадан дарахт Ўтқизганда, бутун дунёни Бошдан-оёқ боғ қилиш мумкин! (У.) 7. Тинчлик ва озодлик унинг қўшиғи, Дўстлик ва ҳамкорлик унинг байроғи, Ҳаёт, шодлик ва бахт унинг йўлдоши... (У.)
Do'stlaringiz bilan baham: |