Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet101/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

СИНТАКСИС
Сўз бирикмаси


310-машқ. Матнни ўқиб, гапларни аниқланг. Ҳар бир гапни сўз бирикмаларига ажратинг.


1. Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал. (Ғ.Ғ.) 2. Кетма-кет келаётган қурувчилар, техниклар, тупроқ қазувчилар, монтажчилар учун биринчи навбатда макон керак. (Ж.Абд.) 3. Ҳусайн Бойқаро Навоийнинг уйида уч кун ўтирди. (М.Осим) 4. Тонгги салқин ўрнини аста илиқ шабада тафти эгаллай бошлайди. (Ж.Абд.) 5. Фармонов бу жувонни даштда бир-икки марта кўрганди. (О.Ё.) 6. Вазира Шерзоднинг бу далилини ҳам яшил сиёҳ билан белгилади.(П.Қ.) 7. Эртасига Эргаш куни бўйи рўзғор ишлари билан овора бўлди. (Ас.М.) 8. Намозбой бу гал ишни сал бошқачароқ ташкил этган. (Х.Т.)


311-машқ. Ўқинг. Гаплар таркибидаги фразеологик бирикмаларнн аниқланг, сўз бирикмаларидан фарқини тушунтиринг.

1. Қош қорайиб қолган. Пастқам тепаликлар қуршаган Жарқоқ денгиздаги чароғон кемадай узоқ-узоқлардан кўриниб турибди. (И. Р.) 2. Аъзамнинг ҳафсаласи пир бўлиб, тарвузи қўлтиғидан тушди, баттар тер босди. (Ш.) 3. Ишга шўнғиб кетганидан қулоғига гап ҳам кирмайди. (С. Назар.) 4. Бу яшнаб турған гул қанчадан-қанча кишиларнинг баҳридилини очарди. (С. Аҳм.) 5. У шундай остин-устин бир вақтда бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи бўлди. (П. Т.)




312-машқ. Ўқинг. Сўз бирикмаларини аниқланг. Фақат ёрдамчи сўзлар воситасида тузилган сўз бирикмаларини кўчириб, турини айтинг.

1. У ҳамиша олдинга, камолот сари интилди. Хўш, камолотнинг ўзи нима? Камолот улкан меҳнат ва инсонга нисбатан чуқур меҳр-муҳаббатдир. Камолот кишининг ўз истеъдодини юксалтириши ва билимини бойитишидир. Энг муҳими шуки, киши ўзи орттирган билимини бошқалар билан ўртоқлашмоғи лозим. (Л. Бать.) 2. Каримжон билан иккаламизга айвонга жой қилиб беришди. Майин шамол дарахт япроқлари билан сўзлашаётган каби, узоқдан сой шивирлайди. Қўрғоннинг орқасида булбул хониш қилади. Гулларнинг ёқимли иси димоққа уради. Уйқум ўчиб, нотаниш ерларнинг сеҳрли тунги манзарасини томоша қилиб ётдим. (С. Юнусов.)




313- машқ. Ўқинг. Аффикслар ёрдамида, ёрдамчи сўзлар воситасида, шунингдек, интонация орқали тузилган сўз бирикмаларидан иккитадан кўчириб, бирикма ҳосил қилишда иштирок этган воситалар тагига чизинг.

1. Ирода инсоннинг қудрати, севиши ва севилиши, нафрати ва қувончи, вафоси ва ишончи демакдир. (Ж.Абд.) 2. Навоий кекса дўстига Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си билан сандал дарахти пўстлоғининг ширасидан тайёрланган қимматбаҳо дори ҳадя этди. (Л. Бать.) 3. Турли миллатдан ташкил топаётган бу улкан оила Қизилқумда ҳақиқий дўстлик қасрини ўрнатмоқда эди. (Ж. Абд.) 4. Давлат ишларида сиз каби олижаноб зотлар қанча кўп бўлса, юртимиз шунчалик тез равнақ топгусидир. (Л. Бать.) 5. Тепақўрғонда янграган карнай-сурнай овозлари бутун кенгликлар сари парвоз қилди. (Ж. Абд.) 6. Кулги бир нафас тинмаса ҳам, вақт жуда секин ўтмоқда эди. (О. Ё.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling