Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet109/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

334-машқ. Ўқинг. Керакли ўринларда эга билан кесим орасига тире қўйиб, гапларии кўчиринг; эганинг тагига бир ва кесимнинг тагига икки тўғри чизиқ чизинг.

1. Унга Ватаннингки иши тушибдими, демак, у етук граждан. (Ҳ. Ғ.) 2. Орзуим яна Мирзачўлга, жонажон қишлоғимга бориб ишлаш. (М. Қориев.) 3. Сиз ўша азамат мерган, энг кучли, энг довюрак, энг ҳимматли йигитсиз. (Л. Бать.) 4. Бу қум юзасидан бир қарич ичкарида ётган, ҳали совиб улгурмаган кундузги жазираманинг тафтидир. (Ж.Абд.) 5. Киприклар ўқ, мўлжал юрак, кўзлар бўлса сал қийғоч. (Ш. Руставели.) 6. Ўзи қорамағиз, Тўлагина, юзлари лўппи. (Мирм.) 7. Унинг овозига қулоқ солмоқ, шикоятларини сабр-тоқат билан тингламоқ вазифамиз. (О.) 8. Бу ўсимликларга доир қалингина китоб эди. (О.) 9. Бу ер меҳнат, ижод, роҳат манзили, Бу ер донг чиқарган мардлар макони. (У.)




335-машқ. Ўқинг. Гапларни йиғиқ гап тарзида кўчириб, кесимнинг эга билан мослигини аниқланг.

1. Бу пайт Мунавварнинг кабинетига ҳамшира кириб келди. (С. Ан.) 2. Республикада донг таратган атоқли артистка зўр завқ билан янги бир ашулани ижро этарди. (Ш.) 3. Жалолободдаги катта майдонга уч юз тоғли одам тўпланди. (С. Калмиков.) 4. Деҳқон тонг отгандан кун ботгунча далада. (С. Калмиков.) 5. Шаҳарнинг бир чеккасида ўтроқ арабларнинг тахта ва қамишдан қилинган кулбалари жойлашган эди. (Ж. Верн.) 6. Биз дипломатлардан ҳам, генераллардан ҳам кучлимиз. (Н. Т.) 7. Дадамнинг чангалларида семиз беданани кўриб дунё-дунё қувонганим ҳали-ҳали эсимда. (Н. С.)




336-машқ. Ўқинг. Тўлдирувчиларни топиб, тури ва қандай ифодаланганини айтинг. Тўлдирувчини ўзи боғланиб келган (бошқараётган) сўз билаи бирикма тарзида кўчиринг.

1. Мен чолларнинг гапига беихтиёр бериламан. Дам бобомга, дам унинг ўртоғига тикиламан. Улар аллақандай хонлар, беклар, қўрғонлар, урушлар тўғрисида сўзлашади. Аллакимлар қандайдир катта дарвозаларни беркитиб қўйган, кимлардир шаҳарга сув бермаган, боғдорлар қайларгадир қочиб кетгани учун боғларда мевалар пишиб, сасиб-чириб кетган. Бу гаплар менга эртакдан ҳам қизиқ туюлади. Ниҳоят чоллар жим бўлишади, гўё ёшликларини соғингандай, бошларини қуйи солишади. (О.)


2. Сен яна яшнаб кетасан, сени бўстонга айлантираётган халқинг ҳеч кам бўлмайди. Сен давр сурадиган замон келди. Шу замонни, мустақил ҳаёт заминини қураётганларга мен чин юракдан зафар, омад тилайман. Насиб этса оз бўлса ҳам уларга қўлимдан келганича ёрдам бераман. (Ў.У.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling