Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
325- машқ. Тегишли тиниш белгисини қўйиб, гапларни кўчиринг, ифода мақсадига кўра турини айтинг.
1. Мен ўз бахтимни, қувончимни, бойлигимни узоқда, олис тоғлардан топиб келтирдим (М.Қориев) 2. – Онанг қандоқ хотин эди Қандоқ хотин эди (С.Аҳм.) 3. Баҳромов билан бирга чизадиган лойиҳаларинг Бўзсув бўйларини ҳам хунук қилиб қўядиган бўлса, уни қайтадан обод қилгунча, қанча куч кетади, қанча вақт кетади (П.Қ.) 4. – Вазмин бўлинг, Шоввоз – Мен вазмин бўлай – деди Шоввоз ҳансираб. (О.Ё.) 5. Бас қилинг – деди Нигора. – Ҳозир бас қилинг ё (О.Ё.) 6. Эмаклаб у томон кела бошлади: - Мени кечиринг Кечиринг (С.Аҳм.) 7. Рақиблар ўртасидаги масофанинг таноби тортишиб, тобора қисқариб борарди (А. Ҳасан) 8. Ундан ташқари, отахонимизга Самарқандни кўрсатмоқчимиз (С.Аҳм.) 9. Бекорга ҳаллослаб юргандан кўра, бойникида яшаш яхшироқ эмасми (Ғ.Ғ.) 326- машқ. Ўқинг. Гапларнинг тузилиш жиҳатидан турини айтинг, улар орасидаги фарқни тушунтиринг. 1. Ўртоқлар, биз фарзандларимизнинг тарбиясига қанча эътибор берсак, улар шунча одобли, ақлли ва моҳир бўлиб чиқади. (А. Мираҳмедов.) 2. Бизда ҳар ким ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак, бировга қарам бўлиш, кимгадир бўйсуниш деган эскилик сарқитлари аллақачон барҳам еган. (Ж. Абд.) 3. Унинг бетиним ҳаракат қилаётган эпчил қўлларига қарай-қарай Сатторовнинг кўзлари тиниб кетди. (С. Назар.) 4. Сен институтга тайёргарлик кўрасан, мен эса дугоналарим билан колхозга ишга чиқаман. (К. Абуков.) 5. У бирам чиройли куларканки, беғубор қалби, самимийлиги худди шу кулгисида акс этиб тургандек эди. (С. Аҳм.) 6. Денгиз довули билан машҳур, саҳро — бўрони билан! (Ж. Абд.) 7. Ҳақиқий турмуш ҳалол меҳнатда экан. (М. Салом.) 327-машқ. Ўқинг. Содда гапларни топиб, таркибига кўра турини айтинг. Бир бош бўлакли ва икки бош бўлакли гаплардан иккитадан кўчириб, фарқини тушунтиринг. 1. Ватан ўғлимизни ўз хизматига лойиқ топибди. Борсин. Ҳунар ўрганади, меҳнатда пишади, тенгдошлари олдида юзи ёруғ бўлади. (Ҳ. Ғ.) 2. Келмайди. Мотоциклини патиллатиб Сулувингизнинг олдига кетди. (С. Аҳм.) 3. Мен ўғлимнинг Ватан олдидаги бурчи ёзилган бир энлик қоғозни қайта-қайта ўқиб, эшик олдида бир неча дақиқа туриб қолдим. (Ҳ. Ғ.) 4. Астрободга келинган дастлабки кунларда тўда-тўда меҳмонларни қабул қилишга, уларнинг таҳсинларини тинглашга ва ўз навбатида уларга маслаҳатлар бериб, насиҳатлар қилишга тўғри келди. (Л. Бать.) 5. Биринчи бўлиб моторга ўт бериш билан бошқаларни ҳам жадал ишга чорлайди. (Ж. Абд.) 6. Дарахтзор ҳовлидаги скамейкалардан бирида Малика уч-тўрт хотин билан суҳбатлашиб ўтирарди. (Ҳ. Ғ.) 7. Маликанинг сўзларини залдагилар қарсаклар билан кутиб олишди. (Ҳ. Ғ.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling