Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet104/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

ГАП


320-машқ. Ўқинг. Матндаги гапларни аииқлаб, тегишли тиниш белгиларини қўйиб кўчиринг. Гапнинг сўз ва сўз бирикмасидан фарқини тушунтиринг.

Ҳамид Олимжонга ақалли Пушкин ёшига етиш ҳам насиб бўлмади у бор-йўғи салкам 35 йил яшади ва шундан йигирма йили давомида муттасил ишлади ва ёзди адабиёт ҳақида унинг номисиз, илҳомисиз ёзилган бирорта мақолани топиб беринг-чи унинг номи тилга олинмаган бирорта шеърий анжуман ёки мушоирани эслайсизми шу йиллар ичида, яъни адабиётимизга икки-уч янги авлод кириб келган давр давомида ва ҳозир, шу кунларда ҳам, Ҳамид Олимжонни, Ҳамза ва Абдулла Қодирий, Ойбек ва Ғафур Ғулом қаторида, ўзига устоз деб билмаган биронта ижодчи борми. (Ҳ. Ғулом.)




321-машқ. Ўқинг. Гапларнинг ифода мақсадига кўра турини аниқланг, фарқини айтинг.


1. Биров ён бағирдан гул тергани, биров булоқ сувидан ичгани тарқаб кетди. (С. Аҳм.) 2. Оламни қуёш, инсонни илм ёритади. Билмаслик айб эмас, ўқимаслик — айб. (Ш.) 3. Комбинатга борганмисан ўзинг? Қирқ минг одам ишлайди. (С. Аҳм.) 4. Дунёда эл ва ёрга хиёнат қилишдан, золимга дўст бўлишдан ҳам кўра оғирроқ, разилроқ, мудҳишроқ жиноят борми? (С. Аҳм.) 5. Бу — бизнинг чинакам балоғат ёшимизнинг биринчи куни! Қандай тантанали жимлик! Ўсиб ётган ўт-ўланлар гўё қизил аланга бериб ёнаётгандай, оёқ остида тутаб ётгандай туюлди. Биз фақат даштдагина байрам нашидасини сездик. (К. Абуков.)


322-машқ. Ўқинг. Сўроқ гапларни топиб, турларга ажратинг: соф сўроқ гаплар, риторик сўроқ гаплар, сўроқ-буйруқ гаплар. Аввал сўроқ олмошлари, сўнгра сўроқ юкламалари, ундан сўнг сўроқ оҳанги орқали ифода қилинган сўроқ гапларни кўчиринг, сўроқ ифодаловчи воситалар тагига чизинг.


1. Пулни олмаганимни, виждоним поклигини ким билиб ўтирибди? (Т.Малик) 2. Сени ҳам қўрбоши йигитлари қидирдилар? (А.Қод.) 3. Бу аҳволда сувга тушган бўлка нонга ўхшаб чўкиб ўтирганингдан руҳи ранжимайдими? (С.Аҳм.) 4. Ўша лим-лим дарёни айюҳаннос солган билан орқага қайириб бўларканми? (Ў.Усм.) 5. Майли, танаси бошқа дард билмас, деганларидек, унинг дарду ҳасратларини билмаганлар нималар демайди? (О.Ё.) 6. Уруш қурбонларига ёдгорлик ўрнатишдан савоб иш борми? (О.Ё.) 7. – Мен сени кет деяпманми? Яхши одам бўлсанг, ўзингга фойда! Ёшинг йигирма бешдан ошди. (П.Қ.) 8. У чиқадиган вагондан кейингисининг қаршисидаги газета-журнал сотиш дўкончаси ёнида Ғулом ака турарди. Моҳидилни кутяптимикин? Худди шу бугун, шу соатда келишини қаёқдан билдийкин у? (Ж.Абд.) 9. Ўз номи билан қора бўлган бу қора қишлоқда одамлар хору зорлиги булоқдай қайнаб ётмаяптими? Ота-бувалари бу ерни шунинг учун ҳам Қорабулоқ деб атаб кетишмаганмикан? (М.Исм.) 10. Ахир кўкрак остида гуп-гуп уриб турган юракнинг ўзи ҳамма сирини билдириб тургандан кейин уни тил билан ифода этишга ҳожат қолдими? (Ж.Абд.) 11. Дам ўтмай сув ичгани тушаверса, иш унумли бўлармиди? (Ж.Абд.)

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling