Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet103/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

317-машқ. Битишув йўли билан тузилган сўз бирикмаларини топиб кўчиринг, уларнинг ифодаланиши ва бошқа бирикмалардан фарқини айтинг.

1. Серфайз баҳор даракчиси бўлган бу ҳаво Саодатнинг дилига қуйилди, руҳи яна ҳам тетик тортиб кетди. (И. Р.) 2. Мактабнинг катта залида созандалар саф тортиб музика чалмоқда. Ёшлар бирин-кетин рақсга тушмоқда. (И. Р.) 3. Саодатнинг юраги соф севгига тўла эди. У ёшлигидан қишлоғи, онаси, жажжи синглисини севарди. Мевазор боғни, унинг ҳар бир туп ўриги, олмаси, гилосу олчасини, гулини, қушларини, қуёши, ойи, юлдузлари ва оқин сувларини чин қалбдан яхши кўрарди. Кейин бу қалбга Баҳодирнинг илиқ нафаси, оташин муҳаббати қўшилди. (И. Р.) 4. Улар шовиллаб оқаётган дарё бўйида жимгина туришарди. Ўйноқи кўклам ели бу қўшалоқ бахтиёр ёшларнинг бошига хушбўй ис таратиб турган олма гулларини ёғдирарди. (К. Моисеева.)




318-машқ. Ўқинг. Гаплардаги сўзларнинг боғланишини аниқлаб, намунадагидек схема билан кўрсатинг.










Комилжон ётиш олдидан ўтов орасидан бош чикариб атрофларга қаради.


Кенг яйлов кеч тунда бу тепаликдан жуда ўзгача кўринарди.

1 . Узоқ-узоқларда гулханлар товланади. Ҳамма ёқ жимжиг. Бу жимликни узоқ-узоқларда ҳуриган қўриқчи итларнинг овозигина бузмоқда. (И. Р.) 2. У кечқурун ва кечаси бўлган ҳамма гапларни фикран қайтарди. Беруний билан суҳбатини атайлаб секин, тўхтаб-тўхтаб такрорлади. Ҳар бир сўз ўз маъносидан кўра кўп даража аҳамиятли туюлди. Ҳеч ким ҳеч қачон Ҳусайн билан бундай гаплашмаганди. Унга худди мана шу керак эди. (В. Смирнова-Ракитина.)




319-машқ. Ўқинг. Сўз бирикмаларини топиб, улар таркибини сўз туркумлари жиҳатидан таҳлил қилинг.

1. Комилжон ўрнидан туриб атрофга назар ташлади. Атрофда тепаликлар, қирлар, қорли тоғларгина кўринади. Тоғлардан беғубор ёқимли шабада эсмоқда. Тоғ қушларининг сайраши қўйларнинг маъраган овозларига жўр бўлмоқда. Тўрғайлар майсалар ичида йўрғалаб юрибди. У қамашган кўзларини уқалаб астойдил қаради. (И. Р.) 2. Моҳидил ташқарига югуриб чиқиб, куйловчини қидириб топишга, кўришга ошиқди. (Ж. Абд.) 3. Мўмин Мирзони қалъага келтириб қамашган куни Навоий Машҳадда эди. (Л. Бать.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling