Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet114/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

350-машқ. Ўқинг, сифатловчи аниқловчи ва равиш ҳолларини топиб, улар орасидаги фарқни изоҳланг. Сифатловчили бирикмаларни чап томонга, равиш ҳолини ўзи боғланиб келган сўз билан ўнг томонга ёзинг, сифатловчи ва ҳолнинг тагига чизинг.



Гап


Сифатловчили бирикмалар

Равиш ҳолли бирикмалар










1. Баҳорда бу тоғлар ям-яшил ўтлар ва гуллар билан безанади, ёзда бўлса қовжираб, қандайдир кўримсиз манзара ҳосил қилади. Лекин бу ернинг ёз пайтида ҳам ўзига хос файзи бор. Уфққача чўзилиб кетган салобатли тоғлар осмон гумбази тагида гўё қотиб қолган денгиз тўлқинларига ўхшаб кетади. (А. Колбинцев.) 2. Раис чўпоннинг завқ-шавқ билан айтаётган қўшиғидан мамнун бўлиб, отни қўшиқ оҳангига йўрттириб, қамчисини беихтиёр ўйнаб борарди. Қирнинг энг чўққи жойига чиққанимизда, пастда қолган “Виллис” машинаси, олдинда эса ўша қирнинг нариги пастлик жойида ёйилиб юрган қўйларга тикилиб, қўшиқ айтаётган Ражаб бобонинг гавдаси ва унинг қўлидаги таёғи яққол кўринди. (А. Пўлат.)


351- машқ. Ўқинг, ўрин ҳолини топиб, сўроғини ва қандай ифодаланганини айтинг, ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг.

1. Тошкентдан эллик километр юрилгач, чорраҳа келади, кўприкдан ўтиб чапга қараб юрсангиз, Оқтошга, ўнгга бурилсангиз, Ғазалкентга борасиз. (А. Колбинцев.) 2. Қуёш тоғ чўққилари орқасидан бош кўтариб, тиғини бизга тўғрилади. Энг йирик, мўл ҳосилли райондан ўтиб кетаётганимизда, қуёш юқорилаб, ўзининг сахий нурларини бепоён пахта далаларига, қир-яйловларга сочди. Халк меҳнати билан қазилган шифобахш Шоҳимардон канали анча орқада қолиб кетди. (А. Пўлат.) 3. Жаннат хола энди чўлдан бир қадам ҳам бошқа ёққа жила олмасди. (С.Аҳм.) 4. Йўл ҳар қанча қийин бўлмасин, сиз ажойиб манзараларни кўрасиз, баъзан йўл сув ёқасигача тушиб келади, баъзан ўрмонзор орасига шўнғийди. Бу икки сой қўшилган жойда бир-биридан гўзал қояли иккита дара икки томонга қараб кетади. Ана шу ерда қалин дарахтлар бор. Бу ерда қайин билан заранг, терак билан арча ёнма-ён ўсади. (А. Колбинцев.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling