Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet110/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

337-машқ. Ўқинг. Аввал воситасиз, сўнгра воситали тўлдирувчиларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг, фарқини тушунтиринг.

1. Шу кичкина оппоқ қўлчалар Ватан бурчини оқлар, албатта! (Мирм.) 2. Наққошга ясатиғлиқ бир от инъом қилинади, қолган меҳмонларга эса қимматбаҳо сарполар кийгизилди. (Л. Бать.) 3. Эркни, қирни, дарёларни, чўлни қўмсаб қолди дил. (Ш. Руставели.) 4. Мунаввар баланддан олинган тупроқни ернинг чуқурроқ ерига тўккач, ... бир коса қатиқ келтириб, меҳмон олдига қўйди. (С. Назар.) 5. Узоқ-узоқ элатларга, элларга, Жануб ёқда турфа-турфа гулларга, Муштоқ бўлган қанча-қанча дилларга Биздан салом элтадилар турналар. (Ҳ. Ғ.)




338-машқ. Ўқинг. Келишик аффикслари ва кўмакчили сўзлар билан келган тўлдирувчиларни топиб, ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

1. Отанг, албатта, келади, онанг сени қидириб юрибди, бугун-эрта келиб қолади, деб болалар қалбида умид чироғини сўндирмай юрган ҳамширалар, мураббияларни кўрганда одам учун фахрланмай бўладими! (Ҳ. Тожибоев.) 2. Гулноз тўрттагина узум ғужумини пиёлага солиб эзди ва чой қошиқда буви лабига тутди. (Ҳ. Ғ.) 3. Уруш ҳақида ҳам, тинчлик, арзончилик ҳақида ҳам ҳеч нарса демади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 4. “Азиз отамизнинг фикрини, йўлини ҳимоя қилмоқ учун, — деди Султонмурод бўғиқ ва ҳазин овоз билан, — қиличингизни маҳкам тутинг, баҳодир!” (О.) 5. “Ўзбекнинг ўз халқига қилган хизмати унинг пахтачилик ривожига қўшган ҳиссаси билан ўлчанади”, — дея ўз сўзини дабдаба билан тугаллади Халилов. (И. Р.) 6. Мен тинчлик ҳақида қўшиқ айтаман, Булбул гул ишқида куйлаганидай. (У.)




339-машқ. Ўқинг. Тўлдирувчиларни топиб, ифодаланишини айтинг, бирикма ҳолида қўлланган тўлдирувчиларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг.

1. Қиз боланинг бунчалик мард бўлишини мен энди кўришим. (П. Қ.) 2. На Мансуров Зебинисодан гина қилди, на Зебинисо ундан. (Ф. Ниёзий.) 4. Тўғонлар, котлованлар учун, сувни тез оқизиш зарур бўлган жойлар учун бетон керак. (Ж. Абд.) 4. Қандай қилиб эшиклардан ўтганини, зиналардан чиққанини билмади. (Ш.) 5. Салтанат шуларнинг барини катталардан эшитган эди. (Ў.Усм.) 6. Мен бувимларни тез-тез кўришни, бизникига келишларини, ё уларникига боришни яхши кўрардим. (Ў.Умарбеков.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling