331-машқ. Кўчиринг. Эганинг тагига бир, кесимнинг тагига икки тўғри чизиқ чизинг; кесимнинг тузилиш жиҳатдан турларини изоҳланг.
1. Ана шу саксовуллар, ана шу барханлару, қўй-қўзилар менинг одамлигимни танитди. (М. Салом.) 2. Бу ер худди қалъанинг деворидай тик. (Ҳ. Ғ.) 3. Фонарь кўтарган тўрт қиз ичкари киришди. (С. Аҳм.) 4. Энди ишимиз — беш. Энди сен билан биз ғолиб чиқдик. (Ю. Семёнов.) 5. Икки юзга яқин курсантлар ўртасида энг ёши мен билан Оқил эди. (Н. С.) 6. Бу одамдан жуда катта жасоратни, бардошни, чидамни талаб қилади. (О.Шарафиддинов) 7. Адолатсизлнк гардларини киши қалбидан ювиб ташламоқ — улуғ бахт! (Ш.) 8. Китоб ўқимайдиган бошлиқ — шўримиз, у на санъатнинг, на адабиётнинг, на илмнинг қадрига етади. (Мирм.)
332-машқ. Ўқинг. Содда ва таркибли кесимларни аниқлаб, фарқини тушунтиринг.
1. Норқўзи кўчатларни чуқурларга биттадан ташлаб чиқди-да, кетмонни чолнинг қўлидан олиб, тупроқ торта бошлади. (Ҳ. Ғ.) 2. Уруш — қуён ови эмас. (А. Қ.) 3. Иван Андреевич Мудров — хизмат кўрсатган ирригатор. (Ҳ. Ғ.) 4, Дунёда уч нарса ёмон дейишарди. Бири — ёлғиз қўйни етаклаш, иккинчиси — бировни кутиш, учинчиси —тарвуз кўтариш. (С. Аҳм.) 5. Кечаси ҳам шудгор олишяпти, бир-икки соат дам олиб яна ишга тушиб кетишади. (С. Аҳм.)
333-машқ. Ўқинг. Эга билан кесим орасига тиренинг қўйилиш ва қўйилмаслик сабабини изоҳланг.
1. Демак, шу ишнинг муаллифи учовимиз!.. (Ў.Усм.) 2. Бу авлиёга эса ҳали-ҳали бир гап оз, икки гап кўп. (Ў.Усм.) 3. Тўлишиб қолган ой хийла кўтарилди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 4. Доноликиинг бир белгиси — адолат, Зулм билан ҳамроҳ эрур жаҳолат. (С. Назар.) 5. Унинг назарида ҳар бир чаноқ — бахт табассуми, ҳар бир тола — қон томири; у пахта билан тирик, пахта — унинг ҳаёти, пахта — унинг касби, унинг қувончи. (И. Р.) 6. 7. Бармоқ ўйини — полвонлар санъати! (Т.Мурод) 8. Нияти — саҳрода ҳам янги шаҳарча барпо этиб, чўлни боғ-бўстонга айлантириш! (О.Ё.) 9. Яна биз учун энг зарури ҳозир экаётган “Ф” ғўзамиздан олти-етти кун олдин етилишидир. (Ў.Усм.) 10. Аммо орзуларингизни тезда қондириш учун бирдан-бир йўл — орангизга беш-олти ўртоқни тарқатиш. (А.Қод.)
Do'stlaringiz bilan baham: |