Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet86/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

259- машқ. Ўқинг, феълларни ва ажратиб кўрсатилган сўзларни морфемаларга бўлинг.

Бу шўхни 1941 йил қишида Мирҳайдар фарзандликка олган эди. Уруш туфайли ота-онасиз қолган ва Ўзбекистонга юборилган гўдаклардан эди у. Чамаси уч яшар рус боласига Қутлуқжон деб от қўйишди. Мирҳайдар ва унинг хотини ўз фарзандидай меҳр билан парвариш қила бошлади. Тиллабиби қўша-қўша кўйлаклар, камзуллар, беқасам чопонлар тикиб кийдирди. Қўшниларининг болалари билан ҳамиша бирга ўйнаб, Қутлуқжон тез орада ўзбекча бийрон-бийрон гапира бошлади. Бошида бутун бир колхознинг ташвиши бўлишига қарамай, раис болани эркалашга, тарбиялашга вақт топди. Ҳатто баьзан уни опичиб, мажлисларга ҳам олиб борди, қиш кечалари Қутлуқжонни тиззасига ўтқазиб, бир замонлар, ўзи болалик чоғида бувисидан, бобосидан эшитган эртакларни хотирлаб айтиб берди, баъзан бола кўнгли учун от бўлиб кишнади, туя сингари бўкирди. Қизчани эса раис бир йилдан кейин Марғилондан олиб келди. Чамаси бир ярим яшар қўғирчоқдай жажжи украиналик қизча ҳам худди Қутлуқжондай уруш етимларидан эди. (Ойбек.)




260-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, тузилишига кўра турларга ажратинг ва қуйидаги жадвалга ёзинг.



Содда

Қўшма

Жуфт

Такрорий

туб

ясама
























  1. Қулмуҳаммад ўзи яратган куйлар билан шуҳрат топганди. Аммо барча созларни чалишда, айниқса, най чалишда Шайхийнинг олдига тушадиган кимса йўқ эди. Навоийга кўзи тушиши билан Шайхий шоирни қутлаб най чала бошлади. Куйгоҳ баҳор кунларидаги қушлар навосини эслатар, гоҳ уйқуга кетаётган хаста боласи тепасида куйлаётган онанинг алласи сингари ўйчан ва мунгли янграрди; аммо кейинроқ бориб, қувонч садолари тантана қилди. Шайхий куйни роса авжига олиб чиқиб, шартта тўхтатди-да, Навоийга таъзим қилди. «Бағоят гўзал, тенги йўқ мақом!» — деди кўзлари ёшланган Навоий ва машшоқни бағрига босди, (Л. Бать.) 2. Баъзилар эрталаб кўришишга ваъдалашиб омонатгина хайрлашиб кетишгани билан, бошқалар келиб давра яна тўлади, суҳбат қизигандан-қизийди. (Ҳ. Ғ.) 3. Бу тегирмонда Мирҳайдарнинг ўзи ҳам бир неча йил қарол бўлиб ишлаган, аллофларнинг қоп-қанорларини кўтара-кўтара елкаси яғир бўлган эди. (О.)

261-машқ. Ўқинг, компонентлари вертикал чизиқлар билан ажратиб берилган феълларни имло қоидасига мувофиқ ёзинг.

1. “Ўз ҳаётида сизнингдек дўст орттирган киши бахтиёрдир”, — деди у эшитилар/эшитилмас. Ўз ҳис-туйғулари ҳақида камдан-кам гапирадиган Жомийнинг бу сўзлари Навоий қалбининг энг нозик ерларига бориб/етди. Устознинг бирор сўзини эшитолмай/қолмаслик учун Алишер у томонга энгашди. (Л. Бать.) 2. ...Агар бирдан ёмғир қуйиб/берса, чигит ер бағрида чириши мумкин ёки ҳали мурғак ғўзаларни тасодифий изғирин совуқ бир кечадаёқ унниқтиради/кетади. (О.) 3. Ҳусайн Астробод аҳолиси ўзининг доно ҳокимисиз яшай/олмайди деган далилни дастак қилиб олганди. (Л. Бать.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling