Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet71/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

219-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, нисбатларини белгиланг ва уларни қуйидаги жадвалга ёзинг, нисбат ясовчи аффикслар тагига чизинг.



Нисбатлар

Мисоллар

Аниқлик




Ўзлик




Мажҳуллик




Биргалик




Орттирма




1. Қаландаров бригада қачон келишини Назаровдан аниқ билиб, бир ҳафта давомида ўзи югуриб, одамларни югуртириб иложи бор тайёргарликни кўрди ва бу ишни правление муҳокама қилган масаладан... бошлади: Козимбекни куни-туни югуртириб туғруқхонанинг кам-кетигини тўғрилатди. Кифоятхон ҳаммомга кассир ва ҳаммом қошидаги сартарошхонага уста ёрдамчиси этиб тайинланди, Ҳуринисо ўз вазифасининг ижросига киришди: бир неча кун давомида деворларни оқлатди. Шифтларни, мебелларни арттирди, ҳовлини тозалатди, бебош бўлиб кетган болаларни одобга ўргатди... Клубни безатиш, ҳали расмий суратда ташкил топмаган миллий музика, ...агротехника, фото тўгаракларини ускуналаш учун унга пул берилди...


Бригада колхознинг хўжалик ва маданий юмушини уч кун текширди. Учинчи куни кечқурун умумий мажлис чақирилди.
Бригада «Бўстон»нинг экин-тикинидан унчалик нуқсон топмади, аксинча, кўп бригадалардаги пахта парваришига юксак баҳо берилди. Гап шу ҳақда бораётганда, шопдай мўйловини тез-тез бураб, керилиб ўтирган Қаландаров фермалардаги камчиликлар айтилганда бошини қуйи солиб, қўлига тушиб қолган қалам билан қоғоз чиза кетди; маданият, маданий қурилиш соҳасидаги камчиликлар тўғрисида қизиқ-қизиқ фактлар очилиб, халойиқ гур-гур кулганда эса қизариб, терлаб, ўтирган ерида ярим газ чўккандай бўлди. (А. Қаҳҳор.)
II. Меҳмонлар эса яна узоқ ўтиришди, мусиқа ва ғазаллар тинглашди. Навоий бу кеч форсийда ёзган ғазалларини ўқиди, уни яна ўқиб беринг деб қайта-қайта қисташди. Алишернинг кайфи чоғ эди, у мураккаб муаммолар айтди, топганлар ҳам худди шундай муаммолар билан жавоб қилдилар. (Л. Бать.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling