Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet75/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

228-машқ. Ўқинг, бўлишли ва бўлишсиз феълларни аниқлаб, маъносидаги фарқни тушунтиринг. Уларни икки устун шаклида ёзиб, бўлишсизлик маъноларини ифодаловчи воситалар тагига чизинг.

1. Мияси ғовлаб кетган Мирзо Улуғбек бошини кўтариб ён-верига қарайди. Офтоб кўринмас, осмонни қора булут қоплаб олган эди. Далалар ва адирларда, ўриб олинган бўғдойзорларда, ҳатто олис-яқиндаги боғларда бирон-бир одам қораси кўзга чалинмас ҳатто қирларда моллар ҳам кўринмас эди. Гўе Мирзо Улуғбек лашкари эмас, таланчи қўшин бостириб келаётгандай, тирик жон борки, бари қочиб ин-инига кириб кетган. Ҳа, фуқаро бобоси Амир Темур давридаёқ жанг-жадалдан безган, юраги зирқираб қолган.


Мирзо Улуғбек оғир хўрсиниб олдинга, кўкимтир туман орасида элас-элас кўзга чалинган тоғларга тикилди. Илгарилаб кетган қўшин кўринмас, фақат олдиндаги ясси қир ва адирларда от ўйнатиб юрган суворилар гуруҳи кўзга чалинар эди, холос. (О. Ёқубов.)
II. 1. Навоий Биноийнинг истеъдодини меҳр билан парвариш қилди, ҳар бир ишда дўстона кўмагини аямади. (Л. Бать.) 2. Шундай ҳаёт туғилдики, у сенсиз яшай олмайди, сен унинг қудратли кучисан. (Ас. М.) 3. Шундай пайтларда у на чала оларди, ва на ашула айта оларди. (Ж. Икромий.)


229-машқ. Ўқинг, бўлишсиз феълларни топиб, бўлишсизлик маъноси қандай ифодаланганини айтинг, уларни бўлишли шаклга айлантиринг.

1. Ҳечқиси йўқ, азизим, мен дунёда жуда катта бойликка — соф виждонга ва хушомадгўйлик қилмай илму фан билан шуғулланиш имконига эгамен. Буни мендан ҳеч ким тортиб ололмайди. Билимларимни бошқалар билан ўртоқлашмоқни ҳам ҳеч кимса тақиқлай олмайди. (Л. Бать.) 2. Аҳиллик бор ерда темир ҳам сувга чўкмайди. (Ш.) 3. Чин дўстликнинг алангаси сўнмасин дер эканмиз, Биринчи шарт — бўлмоғимиз лозим дўст-ла бирга биз, Иккинчи шарт — дўст йўлида аямаслик симу зар, Учинчи шарт — дўст-ла бўлмоқ оғир кунда баробар. (Ш. Руставели.) 4. Илм-ҳикмат билан кўтариладиган шосупага қурол билан чиқиб бўлмайди. (К. Ҳамро.) 5. Мунисхон ваъда берган вақтида келмай қолмайди. (А. Қ.) 6. На чўзилар, на ёнбошлар — бўш турарди тўшак-жой. (Ш. Руставели.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling