Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet102/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

314-машқ. Ўқинг, тенглашиш ва эргашиш йўли билан боғланган сўз қўшилмаларини аниқлаб, улар орасидаги фарқни тушунтиринг. 1. Тенг боғланиш йўли билан тузилган сўз қўшилмаларини кўчириб, боғловчи воситалар тагига чизинг. 2. Эргашиш йўли билан тузилган сўз қўшилмаларини кўчириб, ҳоким ва тобе сўзларни белгиланг.
1. Пастликларда ғуж-ғуж писта дарахтлари, азамат тошлар орасида синкага солингандек кўк сув гоҳ кўринади, гоҳ кўринмайди. Сойнинг нариги томонида яланғоч тоғлар юксала-юксала водий йўлини тўсиб ётибди. Унинг қизил чўққиларига офтоб тушиб турибди. Ўнгирларда саратондан яшириниб қолган қор уюмлари кўринади. (С. Аҳм.) 2. Қишлоқлардан, яқин-узоқ далалардан пахталар, қовун-тарвузлар, хашак-пичанлар, дон-дун, ўтин-ёғочлар, маккапоя, ғўзапоя, беда ва бошқа нарсалар юкланган аравалар шаҳарга пайдарпай келиб туради. Катта йўллар бўйидаги дарахтлар, уйлар, деворларгина эмас, от-улов юрмайдиган жин кўчалардаги, ҳатто кўча юзидан йироқ ҳовли-майдонлардаги дарахтлар, уйлар, деворлар ҳам худди осмондан тупроқ ёққандек икки энли чанг остида сўррайиб ётади. (М.Исм.)


315-машқ. Ўқинг. Ҳар бир гапда нечта бирикма борлигини ва улар қандай муносабатга киришганлигини айтинг. Мослашув йўли билан бириккан сўз бирикмаларини кўчиринг.

1. Тракторчиларнинг овқатланиши ва дам олиши учун Анорхоннинг таклифи билан колхоз дурадгорлари кўчма шийпон ясаб берган эдилар. (И. Р.) 2. Жўра қуёшнинг иссиқ нурлари сочилиб турган мана бу осмонни севади, оқ олтинлар етиштирган мана бу ерни севади, лазиз мевалар, соя-салқинлар берган боғларни севади. (Н.Бирюков.) 3. Э, ўртоқ Одинаев, ҳар бир командир ўзининг жангчиларини ўз фарзандидек яхши билишга, эсида сақлаб қолишга мажбур. (Ф. Ниёзий.) 4. Навоий шарафига тантанали қабул маросимлари ўтказилди, зиёфатлар берилди. (Л. Бать.) 5. Чол ўрнидан туриб яна гуллар орасига кириб кетди. (С.Аҳм.) 6. Сиз қозоқ халқининг севги, саломин, Дўстлик ҳақидаги ширин каломин, Қардошлик туйғусин ола келдингиз, Қалбимизга севинч сола келдингиз. (У.)




316-машқ. Ўқинг. Бошқарув муносабатидаги бирикмаларни кўчириб, бошқарувчи (ҳоким) ва бошқарилувчи (тобе) сўзларни аниқланг, улар қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

Бутун юртда қизғин иш борарди. Навоий савдогарлар ва сайёҳлар учун ҳамма йўлларда работ ва карвонсаройлар қурдириш, кўпроқ мадраса, мактаб ва шифохоналар барпо этиш, ариқлар қаздириб, қақраб ётган ерларга сув чиқариш; ўтмишнинг қимматбаҳо ёдгорликларини вайронгарчиликдан асраб қолиш, олим ва шоирларни қўллаб-қувватлашга интиларди. Буларнинг ҳаммаси муттасил назорат қилиб туришни, сабот-матонат билан меҳнат қилиб, катта маблағлар сарфлашни талаб этарди. (Л. Бать.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling